Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин

13:38 | 4.7.22

Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон

11:56 | 4.7.22

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

11:04 | 4.7.22

Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди

9:12 | 4.7.22

Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири

14:21 | 3.7.22

Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди

10:29 | 3.7.22

АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди

16:47 | 2.7.22

Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармонлик фаоллиги — таҳлил

10:45 | 2.7.22

1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда

19:46 | 1.7.22

UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

18:00 | 1.7.22

Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади

13:30 | 1.7.22

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Ойликка яшаётган ўзбекистонликлар, ГЭСлардаги сув танқислиги ва ортиғи билан бажарилган пилла режаси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ойликка яшаётган ўзбекистонликлар, ГЭСлардаги сув танқислиги ва ортиғи билан бажарилган пилла режаси — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 9 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Сардор Умурзоқов ва австриялик вазир учрашуви

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт билан учрашди. Маълум қилинишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Австрия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Хусусан, Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар ўзбек ва австриялик тадбиркорлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш ва қўшма инвестиция лойиҳалари сонини ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Ортиғи билан бажарилган пилла режаси

Ўзбекистонда пилла режаси ортиғи билан бажарилди. Республикада 2021 йилда 22,4 минг тонна пилла етиштириш режа-топшириғи белгиланган бўлиб, амалда 22,7 минг тонна пилла хомашёси етиштирилган. Бу эса прогнозга нисбатан 101,3 фоизни ташкил этади. Маълум бўлишича, 2021 йилда етиштирилган пилла хомашёси тизим корхоналари томонидан тўлиқ қайта ишланиб, ипак маҳсулотлари экспортга йўналитирилмоқда.

Таъкидланишича, тизим корхоналари томонидан етиштирилган пилла хомашёсини қайта ишлаш қувватларидан фойдаланиш даражаси 2020 йилда 94 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 100 фоизга етказилган. Бундан ташқари, 2021 йилда умимий ҳисобда 117,4 миллион доллар миқдоридаги 101 та инвестицион лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Куз-қиш мавсуми учун газ захираси етарлими?

Энергетика вазирлиги газ билан боғлиқ ишлар қандай кечаётгани ва бу куз-қиш мавсумини ўтказиш учун етарли бўладими ёки йўқлигини тушунтирди. Жумладан, 2021–2022 йиллар куз-қиш даврида табиий газ ресурслари ва истеъмолчиларга тақсимлаш прогноз балансига мувофиқ 32 622,0 миллион м³ табиий газ республика маиший истеъмолчиларига етказиб берилади.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган шароитда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатларга киритилган мавсумий истеъмолчилар муқобил ёқилғига ўтишлари шарт. Шу билан бирга, муқобил ёқилғига ўтиш ҳисобига ажралиб чиқадиган табиий газ ҳажмлари қўшимча равишда ижтимоий соҳа, стратегик аҳамиятга эга объектлар ва аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади.

«Бу яқинлашиб келаётган об-ҳаво шароити ва унга боғлиқ бўлган республикадаги истеъмол даражасига боғлиқ экани айтилган. Ғайритабиий совуқлар кузатилса ва ўз маблағлари етишмаса, республика аҳолиси ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни таъминлаш мақсадида газ хориждан сотиб олиниши мумкин. Якуний қарор ҳукумат томонидан қабул қилинади», дейилади хабарда.

Ойликка яшаётган ўзбекистонликлар

Ўзбекистон Марказий банки томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди. Қайд этилишича, 2021 йилнинг III чораги якуни бўйича ўтказилган сўровда респондентларнинг келгуси даромадлари бўйича кутилмалари II чоракдаги 7,3 банддан 8,8 бандгача юқорилаган. Кузатувларга кўра, сўровда иштирок этган даромадлари 7 миллион сўмгача бўлган респондентлар улуши жамига нисбатан 86 фоизни ташкил этмоқда (II чорак якунлари бўйича — 83 фоизга тенг).

Маълум бўлишича, иштирокчиларнинг қарийб 70 фоизи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақи, 15 фоизга яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4 фоизга тенг.

Фото: Марказий банк ҳисоб-китоблари

Шу билан бирга, ҳудудлар кесимида ҳам расмий ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи эканини кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент шаҳри (68,8 фоиз), Бухоро (61 фоиз), Андижон (58,7 фоиз) ва Тошкент вилоятлари (58,1 фоиз) респондентлари жавобаларида ойлик моашнинг асосий даромад сифатида юқори улушлар қайд этилган.

Кардиология соҳасида дори ва тиббий буюмлар учун 580 млрд

Ўзбекистонда кардиология соҳасида дори ва тиббий буюмлар учун 580 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:

  • бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;
  • 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
  • келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;
  • келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади.

Сув танқис, ГЭСларда ишлаб чиқариш камайган

Ўзбекистонда 2021 йилда сув танқислиги туфайли гидроэлектр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 30 фоизга камайди. Ҳолат истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатилмоқда ва бунинг оқибатида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлмоқда.

Қайд этилишича, муаммо гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслигига олиб келган.

Ўзбекистонликларнинг аксарияти жамғармага эга эмас

Ўзбекистон Марказий банки томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровларга кўра, 2021 йилнинг III чораги якуни бўйича аксарият респондентлар (жамига нисбатан 45 фоиз) ўз жамғармаларини 3 ойгача етиши мумкинлигини таъкидлаган. Жумладан, жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши 28 фоизни ташкил этгган бўлса, 1–3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич 16 фоизга тенг.

Бироқ, жамғармалари мавжуд бўлмаган респондентлар улуши (42 фоиз) юқорилигича қолмоқда. Шу ўринда, даромадлар кўпайган сари жамғармаларининг етарлилик муддати ҳам ошиб борган.

Ўрганишларга кўра, 52 фоизга яқин респондентлар келгуси давр учун жамғармалари кўпайишини таъкидлаган. Ушбу кўрсаткич ўтган II чорак натижалари билан солиштирилганда, ижобий жавоблар ҳиссаси 6 фоиз бандга яхшиланган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Бизнес, Технология 13:38 | 4.7.22
Европадаги энг қиммат финтеч стартапи нархи 8 бараварга тушиши мумкин
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Бизнес, Иқтисодиёт 11:56 | 4.7.22
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Бизнес 11:04 | 4.7.22
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Бизнес, Технология 9:12 | 4.7.22
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Иқтисодиёт 14:21 | 3.7.22
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди
Технология 10:29 | 3.7.22
Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди