Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди

15:09 | 23.5.22

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

14:23 | 23.5.22

Тошкент вилоятида Туркманистон манатини долларга алмаштираётганлар қўлга олинди

12:05 | 23.5.22

UzAuto ва Турин политехника университети Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади

12:00 | 23.5.22

Rivian’га жавоб: Hyundai АҚШда 6,5 млрд долларлик электромобиль заводи қуради

10:34 | 23.5.22

Грузия бош вазири «Боржоми» акцияларини давлатга ўтказиш бўйича топшириқ берди

9:12 | 23.5.22

Эфириумни яратган Виталик Бутерин миллиардер мақомидан маҳрум бўлди

14:19 | 22.5.22

Байден Украинага ёрдам учун 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади. Маблағ нималарга йўналтирилади?

10:52 | 22.5.22

Кипр офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган компанияга қарашли корхона ФНҚИЗни 100 млн долларга сотиб олди

2:50 | 22.5.22

Канада россиялик миллиардерларга қарши янги санкциялар киритди — рўйхат

16:09 | 21.5.22

TikTok иловасига ўйинлар қўшилади

12:11 | 21.5.22

Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 бойлар рўйхатидан чиқиб кетди

9:27 | 21.5.22

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

20:31 | 20.5.22

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади

20:00 | 20.5.22

Олег Тиньков Россиядаги La Datcha кўчмас мулк ижараси хизматини сотиб юборди

Тиньков Россиядаги бизнеси аниқ қанча пулга сотилганини айтмади, лекин қиймат «бозор нархида» эканини таъкидлади.

Олег Тиньков Россиядаги La Datcha кўчмас мулк ижараси хизматини сотиб юборди
Кадр: Вдудь / YouTube

Россиялик тадбиркор Олег Тиньков ўзининг La Datcha кўчмас мулк ижараси хизматини сотди. Миллионер бу ҳақда Юрий Дудь билан суҳбатда айтиб ўтди. 

Тиньков Россиядаги бизнеси аниқ қанча пулга сотилганини айтмади, лекин қиймат «бозор нархида» эканини таъкидлади. Тадбиркор La Datcha кўчмас мулк ижараси хизматига 2016 йилда асос солган.

Олег Тиньков ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкларни ижарага беришда давом этмоқда. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бу иш билан қизи шуғулланади.

Тиньков атрофидаги вазият ва босимлар

Аввалроқ Tinkoff Bank асосчиси Олег Тиньков Украинадаги воқеалар ҳақида очиқ баёнот берганидан кейин банкдаги улушини «бир тийинга» сотишга мажбур бўлганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Олег Тиньков 20 апрель куни Украинага ҳужумга қарши постини эълон қилганидан бир кун ўтиб, Кремль Tinkoff Bank раҳбарияти билан боғланиб, тадбиркор ўз улушини сотмаса, банкни миллийлаштириш билан таҳдид қилган.

Тиньковнинг танқиди

Банк асосчиси Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқини ҳақида кескин сўзлар ёзилган пост эълон қилди. Постда Тиньков ҳозирги воқеалардан бирорта ҳам манфаатдор кўрмаётгани, россияликларнинг 90 фоизи босқинга қарши эканини айтди ва инглиз тилида Ғарбни янада оқилона ва инсонпарвар бўлишга ҳамда содир бўлаётган воқеаларни тўхтатишга чақирди.

Фото: Instagram / @olegtinkov

Шундан сўнг Tinkoff Bank баёнот эълон қилди, унда ташкилот ўз асосчисининг сўзларини шахсий фикр деб қабул қилишни сўради.

Банк хабарида айтилишича, Олег Тиньков кўп йиллар давомида Tinkoff Group компанияларида қарор қабул қилувчи шахс бўлмаган, у Tinkoff ходими ҳам эмас, Россияда узоқ вақт бўлмаган ва сўнгги йилларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар билан банд бўлган.

Олег Тиньков аввалроқ — февраль ойининг охирида ҳам Россиянинг Украинага босқинини қоралаганди.

«Мен ўзим, деярли икки марта ҳаётнинг нариги томонида бўлганимда, сўнгги 2 йил ичида унинг қанчалик нозик эканига амин бўлдим! Ва у биз эга бўлган ягона нарса! Ҳозир Украинада ҳар куни бегуноҳ одамлар ўлмоқда, буни ақлга сиғдириб ва қабул қилиб бўлмайди!», — деб ёзганди Тиньков.

Унинг таъкидлашича, давлатлар пулни ҳарбий ҳаракатларга эмас, балки одамларни даволаш ва илмий тадқиқотларга сарфлаши керак.

Шундан сўнг Tinkoff 2022 йилда ребрендинг ўтказиши ва эски бренддан фойдаланишни тўхтатиши ҳақида хабар берилди. Таъкидланишича, банк бизнесмен Олег Тиньков билан боғланмайдиган янги номга эга бўлади.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Levi’s Россия бозорини тарк этади
Бизнес 18:05 | 23.5.22
Levi’s Россия бозорини тарк этади
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Бизнес 18:00 | 23.5.22
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Молия 17:12 | 23.5.22
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Молия 16:08 | 23.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Бизнес, Иқтисодиёт 15:09 | 23.5.22
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди
Молия 14:23 | 23.5.22
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди