Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:55 · 16.01.2022

Онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк, «Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов ва Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк, «Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов ва Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (10 январь–16 январь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк

Ўзбекистонда 2021 йил онлайн аукцион орқали собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари 266,4 миллиард сўмга сотилиб, энг қиммат сотилган объект бўлди.

E-auksion электрон савдо платформасига кўра, Ўзбекистонда E-auksion электрон савдо платформасида 2021 йили жами 53 минг 784 та мулк савдога чиқарилган.

Қайд этилишича, бошланғич нархи 1 триллион 821 миллиард сўм бўлган 23 минг 691 та мулк 2 триллион 377 миллиард сўмга сотилган. Бу, мулклар аукцион натижасида 556 миллиард сўм қимматроққа сотилганини кўрсатади.

Шунингдек, аукционларда 107 минг 135 нафар иштирокчи қатнашган. Энг қиммат сотилган объект Собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари (266,4 миллиард сўмга сотилган) бўлган.

Бундан ташқари, бир лот учун 337 нафар иштирокчидан ариза келиб тушган. Бу энг кўп ариза берилган лот ҳисобланади. Таъкидланишича, энг узоқ давом этган аукцион 14 соат 59 дақиқа 36 сония давом этган.

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг яна 8,33 фоиз акциясини сотиб олди.

Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 8,33 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг компаниянинг банкдаги умумий акциялари 25 фоизга етди. 

Компания 32 миллион 986 минг 653 дона акция сотиб олди. Шу билан, «Телекоминвест»да акцияларнинг умумий миқдори 98 миллион 959 минг 960 донага етди. 

Эслатиб ўтамиз, USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 2021 йилнинг ноябрь ойида «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олганди.

«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.

Аввалроқ, 29 октябрь куни Ойбек Ботирович Турсунов «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олганди. Шу билан банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етган. Фонд биржаси сайтида харид нархи бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 миллион 927 890 тага етганди.

Назарбоевнинг ишдан олинган куёвлари

Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви — «КазТрансОйл» АЖ бошқаруви раиси Димаш Дўсанов ва QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси Қайрат Шарипбоевнинг ваколатлари тугатилди.

Таъкидланишича, QazaqGaz Миллий компанияси директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, берилган аризага кўра, Қайрат Шарипбоевнинг QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. 

Фото: Кайрат Шарипбоев

Шунингдек, «КазТрансОйл» акциядорлик жамияти директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, тақдим этилган аризага кўра, Димаш Дўсановнинг «КазТрансОил» АК бош директори (бошқарув раиси) лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Фото: Димаш Дўсанов

Дўсанов Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи — Алиянинг турмуш ўртоғи, Шарипбоев, айрим ОАВ хабарларига кўра, Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи — Дариға билан норасмий никоҳда.

«Криптовалютачилар қироли»

Binance крипто биржаси эгаси Чанпэн Чжаонинг бойлиги 96 миллиард долларга баҳоланмоқда. Bloomberg уни криптовалюталар оламидаги энг бой одам деб атади.

Рейтингга Чжаодан ташқари ҳиндистонлик бизнес-магнат Мукеш Амбани ҳам 92,9 миллиард доллар бойлик билан киритилган.

«Чжаонинг бойлиги технология бозорининг Марк Цукерберг, Ларри Пейж ва Сергей Брин каби титанлари билан тенглаша олади», деб ёзади нашр.

Bloomberg’нинг тан олишича, Чжаонинг бойлиги бундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин.Чунки у биткоин ва фирмасининг токенини ўз ичига олган крипто-активларга эга. Binance Coin 2021 йили тахминан 1300 фоизга ошди.

Ёлғон ахборот тарқатишда айбланган YouTube

YouTube дунё бўйича асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформа экани аниқланди.

Дунё бўйлаб 80 дан ортиқ фактларни текшириш бўйича ташкилотлар гуруҳи YouTube’ни пандемиянинг икки йили давомида платформада тарқалаётган коронавирус ҳақидаги нотўғри маълумотларга қарши курашни бошлашга чақирди.

«Биз фактчеcкинг ташкилотларининг глобал тармоғи сифатида интернетда ёлғон тарқалишини кузатиб борамиз ва YouTube қандай қилиб бутун дунё бўйлаб ёлғон маълумот тарқатишнинг асосий каналларидан бирига айланганини ҳар куни кўриб турибмиз», — дейилади ташкилотлар очиқ хатида.

YouTube’га мурожаат қилган фактларни текшириш ҳамжамиятига PolitiFact, The Washington Post Fact Checker ва MediaWise каби АҚШ гуруҳлари, шунингдек, Африканинг Dubawa ва Africa Check, Ҳиндистоннинг Fact Crescendo ва Factly ҳамда Индонезия, Исроил, Туркия ва бошқа давлатлар ташкилотлари киради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, YouTube’да соғлиқ билан боғлиқ нотўғри маълумотлар узоқ вақтдан бери йиғилиб келган. Жумладан, саратон касалларини исботланмаган даволаш усуллари билан касаллик билан курашишга ундайдиган контентлар кўпайган.

Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан камайиши

Ўзбекистоннинг келгуси 5 йилликдаги тараққиёт стратегиясида ташқи қарзни ЯИМга нисбатан 60 фоиздан оширмаслик мақсади белгиланмоқда. Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев бу мақсад қанчалик реаллигига оид саволга жавоб берди.

«Ташқи қарз мана шу 60 фоиздан ўсиб кетмаслигининг механизмлари бор. Биринчи механизми — қонун. 2021 йилдан бошлаб давлат бюджети тўғрисидаги қонунда (2022 йилда ҳам шундай кўрсаткич бор) давлат қарзининг қолдиғи ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Яъни бу қонун бизга уни ижро қилиш мажбуриятини юклайди», — дейди у.

Молия вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзни ЯИМга нисбати 50 фоизга ҳам етказмасликни мақсад қилган.

«Шундан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қиламиз. Тўғрисини айтиш керак, халқимизда ҳукуматнинг [ташқи қарзни] 60 фоизгача ошириш нияти бор деган хавотир йўқ эмас. Бироқ биз 50 фоизгача ҳам етказмаслик ниятидамиз», — дейди Жасур Қаршибоев.

Таъкидланишича, давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашган.

«Ҳар йилги олдиндан лимитларни белгилаб бориш натижасида бизда давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашди. Мисол учун, 2021 йилнинг бошида ЯИМга нисбатан давлат қарзининг ҳажми 38,8 фоизни ташкил этганди, йил давомида эса бу кўрсаткич сал пасайди, яъни давлат қарзининг ўсиш темпи барқарорлашди», — дейди Молия вазирлиги вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи қарзи аввал жалб қилинган кредитлар ҳисобига ҳали ўсишда давом этади. Бироқ 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши кутилмоқда.

«Олдин жалб қилинган қарзларнинг ўзлаштирилиши натижасида яна бир неча йил давомида ўсиш тенденцияси кузатилади, 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши, яъни ЯИМга нисбатан барқарорлашиши ва пастга қараб тушиш тенденцияси кутилмоқда», — дейди Жасур Қаршибоев.

9 нафар қиз асраб олган Мурод Назаров

Murad Buildings девелоперлик компанияси асосчиси, таниқли ўзбекистонлик бизнесмен Мурод Назаров 9 нафар қиз асраб олди.

Маълум бщлишича, Мурод Назаров 23-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 9 нафар қизни асраб олган. Шу тариқа бизнесменнинг фарзандлари сони 14 нафарга етди.

Скрин: Мурод Назаров Instagram саҳифаси

Шунингдек, тадбиркорнинг ўзи ҳам Instagram саҳифасида 14 фарзанднинг отаси эканлиги ҳақида маълумот қолдирган.

Скрин: Instagram

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди