Ўзбекистонда айрим турдаги мевалар божхона божидан озод этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 627-сонли қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 627-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Қарорга асосан қуйидаги товарлар 2022 йил 1 майга қадар божхона божидан озод қилинади:

Қайд этилишича, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 миллион эквивалентида миллий валютада ҳамда Молия вазирлиги 200 миллиард сўм миқдордаги маблағларни тижорат банкларига (уларнинг сўровларига асосан) 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштиради.
Кредитлар тижорат банклари томонидан корхоналарга ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоизлик ставкада ажратилади.
Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотларини, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, ва уларни реализация қилиш бўйича айланмаларини ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8 октябрдан кучга кирди.
Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани ва Тошкентда «МДҲ мамлакатлари 2-Ислом банкчилиги ва молияси форуми» иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.






