Opel Astra Tourer’нинг янги авлодини намойиш этди
Opel Astra Tourer Европада 2022 йил ўрталарида пайдо бўлади
Opel 2022 йилда Европа бозорига чиқадиган Astra Tourer моделининг янги авлодини намойиш этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Автомобиль янгиланган EMP2 платформасида қурилган бўлиб, гибрид ва тўлиқ электр станцияларидан фойдаланиш имконини беради. Моделнинг янги авлоди янги Peugeot 308 билан бир хил платформадан фойдаланади.
Модель кузов ва интерьернинг мутлақо янги дизайнига эга бўлди. Ташқи кўриниши Opel Vizor услубида ишланган, интерьерда эса 10 дюймли бир жуфт дисплейли Opel Pure Panel’нинг хусусий асбоблар панели мавжуд.
Opel Astra Tourer Европада 2022 йил ўрталарида пайдо бўлади.
Аввалроқ BMW компанияси Concept XM кроссоверини тақдим этганди.
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Интервью
Рейтинг
Таҳлил