Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:29 · 28.11.2021

Ошаётган давлат қарзи, Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС, «Капиталбанк»дан улуш сотиб олган Усмонов компанияси ва унинг миллиардерга айланган менежери — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ошаётган давлат қарзи, Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС, «Капиталбанк»дан улуш сотиб олган Усмонов компанияси ва унинг миллиардерга айланган менежери — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (22–28 ноябрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Bitcoin City

Сальвадор дунёдаги биринчи биткоин облигацияларини чиқариш ва аҳолиси даромад, мол-мулк ва сармоядан олинадиган солиқдан озод қилинадиган Bitcoin City қуриш ниятида.

Маълум қилинишича, Сальвадор ҳукумати Blockstream блокчейн компанияси билан Liquid Network’га 1 миллиард долларлик биткоин облигацияларини жойлаштириш бўйича келишув тузган.

«Уларни сотишдан тушган тушумнинг биринчи ярми биткоинга айлантирилади, иккинчиси эса геотермал вулқон энергиясида биткоин қазиб олиш учун инфратузилмани ривожлантиришга сарфланади», — деди Blockstream бош стратеги Самсон Моу.

Букеле, шунингдек, Фонкеcа кўрфази бўйлаб Bitcoin City қурилишини эълон қилди. Шаҳарни энергия билан таъминлаш учун Кончагуа вулқони яқинида геотермал электр станцияси қурилади. Унинг қуввати биткоин қазиб олиш учун ҳам ишлатилади.

Британия бозорига божсиз кираётган Ўзбекистон

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Бунинг натижасида энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

Шунингдек, кенгайтирилган GPS тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.

Йирик солиқ тўловчилар

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет тушумларидаги улуши қанча бўлиши прогноз қилинди. Унга кўра, мамлакатда Навоий кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати асосий солиқ тўловчи бўлиб қолмоқда ( жами 27,22 фоиз). Бунда НКМКнинг улуши қисқариб (20,1 фоиздан 17,82 фоизга), ОКМКники (6,4 фоиздан 9,4 фоизга) ортган. UzAuto Motors эса 0,73 фоиз тушумни таъминлайди.

Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бюджет тушумининг 0, 60 фоиз улушини таъминлаши қайд этилган. «Ҳудудгазтаъминот» 1,20 фоиз, «Ўзбекнефтгаз» 1,70 фоиз ҳиссага тўғри келади. Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йилда бошқа даромадлар 32 триллион 633,7 миллиард сўмни ёки давлат бюджетига тушумлар умумий ҳажмининг 16,3 фоизини ташкил этади. Бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий холатига боғлиқ бўлади.

Давлат қарзи

Ўзбекистоннинг мумий давлат қарзи 2022 йил якунига 33,5 миллиард доллар (ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз) миқдорида прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун бюджет — 2022» (лойиҳа) нашрида сўз боради.

Қайд этилишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда. Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 30,4 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 41 фоиз) ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шундан 23,5 миллиард доллар Ўзбекистон номидан ва 6,9 миллиард доллар Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган.

Инфографика: «Фуқаролар учун бюджет — 2022»

Шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида давлат қарзи бўйича айрим чекловлар қўйилади. Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати номидан ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг чегаравий ҳажми ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги зарур.

Инфографика: «Фуқаролар учун бюджет — 2022»

Таъкидланишича, 2022 йилда Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистон кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича янгидан имзоланаётган шартномалар ҳажми 4,5 миллиард доллар ҳисобида прогноз қилинмоқда.

Telegram Президентлар каналларига реклама жойламайди

Telegram мессенжердаги каналларга расмий рекламалар юборишни бошлаши ҳақида хабар берилганди. Мессенжер раҳбари Президент ва сиёсатчилар каналларида ҳомийлик рекламалари пайдо бўлмаслигини маълум қилди.

Фойдаланувчилардан бири Durov’s Chat гуруҳида Павел Дуровга қуйидагича савол йўллади:

«Павел, айтингчи, Президентлар, давлат тузилмалари ва сиёсатчиларнинг каналларида реклама пайдо бўладими? Тест режимида уларнинг каналларида бу турдаги рекламани учратдим».

Шундан сўнг Дуров фойдаланувчига жавоб йўллар экан, бу ҳолат вақтинчали бўлганини таъкидлади.

«Бу вақтинчалик эди, давлат амалдорлари ва давлат ташкилотларининг каналларини реклама платформасидан чиқариб ташладик», — деб ёзди мессенжер раҳбари.

Аввалроқ Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ушбу расмий рекламаларга муносабат билдириб, Президент каналида реклама пайдо бўлгани «ғалати кўрингани»ни қайд этганди.

«Яна нимамиш, ‘Реклама кўришни истамайсанми? Тўла! Реклама сенинг каналингда чиқишини хоҳламайсанми? Тўла!’ Яқинда Ўзбекистон Президенти каналида ёки хуқуқ-тартибот органлари каналида ҳам реклама чиқиши ғалати кўринди», — деб ёзганди Алламжонов.

Шунингдек, Масс-медиа фонди раиси Павел Дуровга каналга зид рекламани қўймаслик имкониятини ҳам яратиш бўйича мурожаат қилганди.

Алишер Усмоновнинг миллиардерга айланган топ-менежери

USM бош директори Иван Стрешинский миллиардерга айланди. Forbes маълумотларига кўра, USM бош директори Иван Стрешинскийнинг бойлиги унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга ошганидан кейин 1,3 миллиард долларгача ўсган. 2021 йилда USM’нинг асосий эгаси Алишер Усмонов ўзининг топ-менежерига қўшимча 2 фоизлик USM акцияларини ўтказган.

Фото: Forbes учун Семён Кац сурати

Бу Стрешинскийга нафақат миллиардер бўлиш, балки капиталист директорлар рейтингида биринчи ўринни эгаллашга имкон берди. USM раҳбарининг ўзи Forbes нашрига берган интервьюсида компаниядаги улушини ошириш ҳақида гапирганди.

Энг кўп контракт тўлаган ҳокимликлар

«Талабага мадад» — талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатни Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев тақдим этди.

Унга кўра, талабалар сонига нисбатан энг кўп талабанинг контракт пулини тўлаб берган ҳокимликлар орасида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги етакчилик қилган (242 нафар талаба). Шунингдек, тўлов-контракт миқдорига нисбатан энг кўп маблағ тўлаб берган ҳокимликлар орасида Навоий шаҳри ҳокимлиги етакчи.

Талабалар сонига нисбатан:

  1. Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги — 242 нафар (662,7 миллион сўм);
  2. Навоий шаҳри ҳокимлиги — 176 нафар ( 807,2 миллион сўм);
  3. Кармана тумани ҳокимлиги — 160 нафар (594,5 миллион сўм);
  4. Жиззах шаҳри ҳокимлиги — 135 нафар (211,6 миллион сўм);
  5. Касби тумани ҳокимлиги — 121 нафар ( 456,5 миллион сўм);
  6. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги — 117 нафар (481,3 миллион сўм);
  7. Юнусобод тумани ҳокимлиги — 114 нафар (636,8 миллион сўм);
  8. Фарғона шаҳри ҳокимлиги — 111 нафар (506,8 миллион сўм);
  9. Нукус шаҳри ҳокимлиги — 108 нафар (262,7 миллион сўм);
  10. Асака тумани ҳокимлиги — 105 нафар (453,5 миллион сўм).

Тўлов-контракт миқдорига нисбатан:

  1. Навоий шаҳри ҳокимлиги — 807,2 миллион сўм (176 нафар);
  2. Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги — 662,7 миллион сўм (242 нафар);
  3. Юнусобод тумани ҳокимлиги — 636,8 миллион сўм (114 нафар);
  4. Кармана тумани ҳокимлиги — 594,5 миллион сўм (160 нафар);
  5. Янги ҳаёт тумани ҳокимлиги — 521,2 миллион сўм (87 нафар);
  6. Олмазор тумани ҳокимлиги — 513,3 миллион сўм (89 нафар);
  7. Фарғона шаҳри ҳокимлиги — 506,8 миллион сўм (111 нафар);
  8. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги — 481,3 миллион сўм (117 нафар);
  9. Чилонзор тумани ҳокимлиги — 478,6 миллион сўм (51 нафар);
  10. Андижон тумани ҳокимлиги — 458,1 миллион сўм (82 нафар).

Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, республика бўйича 6 та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган. Ёшларнинг манфаати учун бу бўйича тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

«Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу тизимни янада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз, жараён ҳали давом этади», деб ёзади агентлик директори.

Ошаётган давлат қарзи

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 25,3 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, давлат қарзи қолдиғи 2021 йилнинг III чорагида 1,1 миллиард долларга (йил бошидан 2,1 миллиард долларга) ошиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 25,3 миллиард долларни ташкил этган.

Ҳисобот даврида давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати барқарорлашиш тенденцияси сақланиб қолиб, йил бошидаги 38,9 фоиздан (1 июль ҳолатига — 38,5 фоиз) 1 октябрь ҳолатига 38,4 фоизгача пасайган.

Маълумотларга кўра, июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғининг 1,1 миллиард долларга ошиши, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида миқдоридаги қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 356,4 млн. доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланади.

«Капиталбанк»дан улуш сотиб олган Усмонов компанияси

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди. Маълум қилинишича, миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 65 миллион 973 минг 307 дона акциясини сотиб олган. Акцияларнинг умумий қиймати 215,3 миллиард сўмни ташкил этган.

«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.

Хусусийлаштирилаётган банклар

Ўзбекистонда «Пойтахтбанк» ва «Ўзагроэкспортбанк» хусусийлаштирилади. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камабағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, «Ўзагроэкспортбанк»нинг 100 фоиз улушини Россиянинг «Совкомбанк» банки харид қилади. «Пойтахтбанк»ни эса Россиянинг «Экспобанк» банки сотиб олади.

«Ўзагроэкспортбанк» 2017 йил ташкил топган. Банк Ўзбекистоннинг ёш динамик ривожланаётган банки ҳисобланади. Бугунги кунда «Ўзагроэкспортбанк» Тошкент шаҳри бўйича 2 та офисга эга. Банк республиканинг бошқа шаҳарларида яна бир нечта филиаллар очишни режалаштирмоқда.

«Пойтахтбанк» акциядорлик жамиятининг ташкил этилишига Ўзбекистон Президентининг «2017–2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асос бўлган. Банк ўз иш фаолиятини бугунги кунгача банк асосчиси бўлиб келаётган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги 1481-сонли буйруғи билан бошлаган.

Даромад топадиган музейлар

Ўзбекистон Президенти томонидан 26 ноябрь куни «‘Музейлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди. Киритилган қўшимчага кўра, музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши керак бўлади.

Қайд этилишича, давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар 2022 йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда