Ўзбекистон 2021 йилда қанча тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилгани маълум бўлди
Ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2020 йилга нисбатан 109 фоизга ўсди.

Ўзбекистонга 2021 йилда 8,6 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2020 йилга нисбатан 109 фоиз ўсиш суръати билан 254 триллион сўмни ташкил этган. Шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 8,6 миллиард долларни ташкил қилган.
Қайд этилишича, Давлат инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 5,9 миллиард долларлик 318 та йирик лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 15 минг 710 та инвестиция лойиҳасига 7,4 миллиард доллар маблағ сарфланган.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 275 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида туристик зоналар барпо этиш учун 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниши ҳақида хабар берилганди.






