Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади

Демографик прогнозларга кўра, 2035 йилгача аҳоли сони эса 45,6 млн кишидан ошади. Ушбу давр мобайнида соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда ички бозорга етказиб берилаётган электр энергиясини тақсимлашда сезиларли ўзгаришлар юз беради

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг бошида 36,0 миллион кишини ташкил этди. Бу 2022 йилдагига нисбатан 753,6 минг киши (2,1 фоиз)га кўп демакдир. Аҳолининг бундай ўсиши, асосан, ўлим даражасининг нисбатан пастлиги ва туғилиш даражасининг юқорилиги билан боғлиқ.

Демографик прогнозларга кўра, 2035 йилгача туғилишлар сони бир хил даражада сақланиб қолади (ўртача 950-980 минг), аҳоли сони эса 45,6 миллион кишидан ошади. 2035 йилга бориб, аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришлар натижасида 18 ёшгача бўлган ёшлар ва меҳнатга лаёқат ёшидан катталар сони мос равишда 3,2 миллион ва 2,3 миллион кишига кўпайиши кутилмоқда.

Демографик дивиденд. 2022 йил бошига келиб, дунёда меҳнатга лаёқатли аҳолига болалар таъсири кўрсаткичи 41 нафарни, ривожланган мамлакатларда 25 нафарни ташкил этди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2035 йилгача демографик солиқ тўлаш хавфи кутилмайди.

Аҳоли сонининг ошиши биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига таъсир қилади

Соғлиқни сақлаш. 2022 йил бошида республикада 1281 та шифохона мавжуд бўлиб, ҳар 10 минг кишига 46,9 та шифохона ўрни тўғри келган. Шунингдек, бир сменада 683 минг кишини қабул қиладиган 6676 та амбулатория-поликлиника мавжуд бўлиб, бу ҳар 10 000 кишига 197 нафарни ташкил этишини англатади. Ушбу муассасалардаги тиббиёт ходимлари сони 95,6 минг кишини ташкил этади, яъни ҳар 10 минг кишига 27,1 нафар тиббиёт ходими ёки бир шифокорга 369 нафар бемор тўғри келади. 2035 йилга бориб, аҳолининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида амбулатория-поликлиникалар сонини 8450 тага етказиш зарур (битта амбулатория-поликлиника 18 500 кишига мўлжалланган).

Прогнозларга кўра, республика аҳолиси йилига ўрта ҳисобда 711,0 минг кишига кўпаяди. Ўсиш шундай бўлган тақдирда ҳам шифокорлар ва ҳамширалар зиммасига тушадиган юкламанинг ортиб кетмаслиги кутилмоқда. 2035 йилга бориб, шифокорлар билан таъминланиш даражаси 10 минг кишига 28,4 нафарни, ҳамширалар билан таъминланиш даражаси эса 116,8 нафарни ташкил этади.

Фото: Статистика агентлиги ахборот хизмати

Таълим тизими. 2023 йил бошида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар сони 2925,2 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2035 йилга бориб, 3738,3 минг нафарни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. 2023 йил бошига республикада 29 420 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардаги тарбияланувчилар сони 2,1 миллион нафарни ташкил этган (қамраб олиш даражаси 71,8 фоиз).

3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш бўйича мавжуд кўрсаткичларни сақлаб қолиш, шунингдек, келажакда дунёнинг ривожланган мамлакатлари (90 фоизга яқин) кўрсаткичларига эришиш учун республиканинг барча ҳудудларида мактабгача таълим муассасаларида 1264 минг болага мўлжалланган янги ўринларни ташкил этиш зарур. Барчани қамраб олиш учун буджетдан қўшимча 37 триллион сўм ажратиш лозим.

2022/2023 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 6461,7 минг нафарни, ўқитувчилар сони эса 540,7 минг нафарни (ўриндошлардан ташқари) ташкил этди, яъни ҳар бир ўқитувчига 11,9 нафар ўқувчи тўғри келди.
2022/2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларини жами 430 минг нафар ўқувчи тамомлайди. 2022/2023 ўқув йилида 701,9 минг нафар бола 1-синфга қадам қўйди. 2035 йилга бориб, 7-17 ёш оралиғидаги болалар сони 9737,4 минг нафар бўлиши кутилмоқда. Бу эса 2035/2036 ўқув йилига қадар қўшимча 3,0 миллион ўқувчи ўрни яратилишини талаб этади.

Ҳар йили олий таълим муассасалари меҳнат бозорига ўртача 30 минг нафар олий маълумотли ўқитувчиларни чиқаради. 2035 йилга бориб, олий таълим муассасаларига қабул даражасини 55 фоизга етказиш ва хотин-қизлар учун ажратиладиган квоталарни ошириш натижасида олий таълим муассасалари ҳар йили ўртача 40 минг нафар педагог кадрни тайёрлаш имкониятига эга бўлади. 2035 йилга борганда ўқитувчилар сони 970 минг нафарни ташкил этади. Натижада ҳар бир ўқитувчига 10 нафар ўқувчи тўғри келади. Ушбу ҳисоб-китобларга асосланиб айтиш мумкинки, яқин келажакда ўқитувчиларга талаб юқори бўлади. Лекин шунга қарамай уларнинг етишмаслиги кузатилмайди, айрим катта шаҳарлар бундан мустасно.

Аҳолини электр энергияси билан таъминлаш. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларга тушадиган демографик юкнинг тобора ошиб бориши ички бозорда амалга оширилаётган энергетика сиёсатининг ижтимоий устувор йўналишларини кучайтиришни талаб этади.

Мутахассислар томонидан олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, ушбу даврда ички бозорга етказиб берилаётган электр энергиясини тақсимлашда сезиларли ўзгаришлар юз берди.

2016-2022 йилларда аҳолига тўғридан-тўғри етказиб бериладиган электр энергияси 40 фоизга ошди. Энергия истеъмолининг умумий таркибида аҳоли улушини 2016 йилдаги 26,4 фоиздан 2022 йилда 28,9 фоизгача ўсган. Шунингдек, аҳоли жон бошига электр энергияси истеъмоли йилига ўртача 4 фоиз ўсиб бораётгани ҳам аниқланди. Таъкидлаш жоизки, таҳлил қилинаётган даврда электр энергияси истеъмолининг ўсиш тенденцияси бутун республика ҳудудлари бўйича шаклланган — 2016 йил даражасига нисбатан 1,24 баравар ортиқ. Энергия истеъмолининг ўсишига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш электр энергиясини истеъмол қилиш ва аҳоли сонининг ўсиши ўртасида ижобий боғлиқлик борлигини кўрсатди.

Ҳисоб-китобларга кўра, энергия истеъмолининг ўсиши ва аҳоли сони нисбати орқали ҳисобланган эластиклик коэффициенти қиймати 1,02 – 1,1 оралиғида шаклланган. Ушбу кўрсаткичнинг бутун ўрганиш даври учун ўртача қиймати 1,04 ни ташкил этди. Бу аҳоли сонининг 1 фоизга кўпайиши билан электр энергиясига қўшимча талабни рағбатлантириш фоизини белгилайди. Бу нисбат узоқ муддатли истиқболда 1,04 даражасида сақланиб қолиши ва аҳоли сонининг ўсиш прогнозларидан фойдаланган ҳолда 2030-2040 йиллар учун электр энергиясини истеъмол қилишнинг эҳтимолий даражаси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатдики, 2035 йилгача бўлган даврда аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби ҳар йили 5-5,3 фоизга ошиши мумкин. Прогнозларга кўра, аҳоли ва умуман иқтисодиётнинг ўсиб бораётган талабини қондириш учун 2030 йилгача электр энергияси қувватини мавжуд даражага нисбатан камида 1,7 баробар ошириш талаб қилинади. Шу билан бирга, юқоридаги ҳисоб-китобларда чекловларнинг кучайиш омили ҳисобга олинмаган. Электр энергиясига бўлган талаб тўлиқ қондирилмаётганлиги таҳлил қилинаётган давр мобайнида уй хўжаликларида тез-тез узилишлар билан тасдиқланади ва жорий йилнинг январь ойида, айниқса сезиларли бўлди. Ушбу омилни тенглаштириш учун эҳтиёжнинг, тахминан, 8-10 фоизи деб фараз қилинаётган мавжуд етишмовчиликни тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш амалга оширилди, Бунда эластиклик коэффициентининг қиймати бошланғич қийматдан ошиб кетди ва ўртача 1,06 ни ташкил этди. Ушбу қийматлардан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 2035 йилгача бўлган даврда нисбатан тезроқ суръатларда, 6,2-6,5 фоиз оралиғида ошади. Шунга кўра, 2030 йилга бориб, энергетика қувватлари динамикаси ривожланишнинг юқори суръатлари, аниқроғи 1,8-1,9 баробар ошиши билан характерланади. Иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари ва соҳалари томонидан энергияга бўлган талабнинг кутилаётган ортиши фонида аҳоли талабининг прогноз қилинаётган ўсиши миллий энергетика тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча кенг кўламли ва комплекс қарорларни ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишни тақозо этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда