Ўзбекистон банклари Россиянинг тезкор тўловлар тизимига уланмоқда
Марказий Осиё банклари, жумладан Ўзбекистон ҳам Россиянинг тезкор тўлов тизимига уланишни бошлади. Тезкор тўловлар орқали мижозлар дам олиш ва байрамлар кунларида ҳам мобил телефонлари орқали пул ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин

Марказий Осиё банклар Россия банкининг тезкор тўлов тизимига уланишни бошлади. Бу ҳақда Россия банки Миллий тўлови тизими департаменти директори ўринбосари Олег Перестенкога таяниб, RBC хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг июль ойидан бошлаб хорижий банклар билвосита иштирокчилар орқали трансчегаравий ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини йўлга қўйди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 12 та хорижий банк боғланган», – деди Перестенко.
Тезкор тўловлар тизими Россия Марказий банки томонидан 2019 йилда ишга тушурилган бўлиб, у орқали исталган вақтда, жумладан, дам олиш ва байрам кунлари ҳам мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.
Шунингдек, марказий банкнинег талабига кўра умумий суммаси 100 минг рублгача бўлган пул ўтказмаларига комиссия ундирилмайди.
Банк мижозлари учун мобил телефон орқали ўтказмаларнинг ҳажми бўйича энг машҳур мамлакат Ўзбекистон бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринедан эса Тожикистон жой эгаллаган.






