Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 17:50 · 05.02.2022

«Ўзбекистон бозори 2021 йилда реклама берувчиларни лол қолдирди» — Publicis Groupe Kazakhstan раҳбари

Виктория Полякова Ўзбекистон реклама бизнесидаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистон бозори 2021 йилда реклама берувчиларни лол қолдирди» — Publicis Groupe Kazakhstan раҳбари
Фото: «sostav.ru»

Publicis Groupe CCAR компаниялар гуруҳи ҳамкори Publicis Groupe Kazakhstan бошқарувчиси Виктория Полякова турли бозорларда агентликни қандай ривожлантириш мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Компанияда 25 йилдан ортиқ вақт давомида у ўз форматини ишлаб чиққан: бу ерда асосчининг вазифаси офисда кун бўйи ўтириш эмас, балки бизнес, саноат, компания ва жамоани ривожлантириш учун дунёнинг исталган шаҳрида ўсиш нуқталарини излашдан иборат.

Викториянинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўплаб соҳаларнинг ривожланиши технологик тараққиётга асосланади. Масалан, Publicis телерекламани жойлаштириш ва таҳлилий маълумотларни йиғишнинг ички жараёнини оптималлаштиришга мўлжалланган MAKSAT воситасини ишлаб чиққан ва жорий қилган. Ушбу истиқболли лойиҳа 2018 йилда бутун бозорни ўзгартирган ва бугунги кунда бир гуруҳ россиялик ва европалик дастурчилар уни ривожлантиришда давом этмоқда.

«Бизнинг асосий мақсадимиз — 2022 йилда Ўзбекистонда телевидениеда реклама жойлаштиришни янада самарали режалаштириш ва қўлда ишлайдиганлар сонини камайтириш учун MAKSAT’ни ишга туширишдан иборат. Улар маълум бир брендни жойлаштириш учун зарур бўлган параметрларни ўрнатиш мумкин бўлган ва хатосиз ҳисобланган дастур билан алмаштирилади. Маҳаллий савдо уйлари ҳам ушбу маҳсулотга қизиқиш билдирмоқда», — дейди Виктория.

Замонавий бизнес динамикаси нафақат маълум бир агентлик, балки бутун реклама саноати ривожланишини талаб қилади — ташқи реклама провайдерлари янги форматларни таклиф қилади, телеканаллар контентни яхшилайди, рақамли савдо уйлари онлайн реклама платформаларини кенгайтиради.

Publicis таҳлиллари шуни кўрсатадики, 2020 йилда Қозоғистонда реклама бозори 3 фоизга пасайган, ўша йили барча турдаги оммавий ахборот воситаларига реклама инвестицияларининг ўсиши 7 фоизни ташкил этган ва бундан кейин ҳам давом этади. Биргина телевидениега киритилган сармоялар ҳажми 15–17 фоизга ошган.

«Агар Қозоғистонни Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак, ҳозирда 2000–2005 йиллардагидек реклама «бум»и кузатилмоқда. Пандемияга қарамай, 2021 йилда Ўзбекистон телевидениесидаги реклама инвестициялари 50 фоизга ошгани бу мамлакатга халқаро мижозларнинг келиши билан боғлиқ.

Телевидениега инвестициялар ҳал қилувчи бўлиб қолмоқда. Улар барча реклама бюджетларининг камида 60 фоизини ташкил қилади, тезкор ёритиш ва юқори содиқлик келтиради, шунинг учун телевидение яхши ROI’га эга», — дея таъкидлайди Полякова.

Қайд этилишича, Ўзбекистон бозори 2021 йилда реклама берувчиларни лол қолдирган. Февраль ойидаги маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича оммавий ахборот воситаларига инвестицияларнинг ўсиши тахминан 35 фоизни ташкил қилади. Бу ютуқ асосан телевидениега — 45 фоиз, онлайн медиага — 20 фоиз ва ташқи рекламага — 10 фоиз инвестицияларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлса, 2022 йилда медиа бозорининг ўсиши камида 15–25 фоизни ташкил этади.

Шу билан бирга, рақамли тармоққа инвестицияларнинг фоиз сифатида ўсиши телевидениега қараганда каттароқ бўлади — агар у ўртача 15–20 фоизга ўсса, рақамли инвестициялар 25–30 фоизга ўсади. FMSG сектори ва фармацевтика Ўзбекистонда энг жадал ўсиб бормоқда — ҳар йили 30–40 фоизга.

«2021 йил январь ойида биз кўп йиллар аввал мамлакатни тарк этган Procter&Gamble бренди учун Ўзбекистонда кампания бошладик. Қайта ишга тушириш икки ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланаётган эди. Ишга туширилгандан сўнг компания тезда бизнинг энг яхши мижозимизга айланди ва инвестициялар бўйича мамлакатда учинчи ўринни эгаллади.

Маҳаллий бозор телевизор каналларида реклама сотувчиси билан ўзаро муносабатлар жуда аниқ қурилганлиги билан ажралиб туради. Бозор P&G’нинг ишга туширилишига рақобатчилар фаоллиги ва уларнинг инвестициялари сезиларли даражада ўсиши билан муносабатда бўлди. Бу эса тагликлар, шампунлар, кир ювиш кукунлари ва тозалаш воситаларини ишлаб чиқарувчилар бозорининг ривожланишига туртки берди», — дея таъкидлайди Полякова.

Аввалроқ Жаҳон банкининг Ўзбекистон хусусий сектори ҳақидаги ҳисоботи хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонга кираётган хорижий компания нималарга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда