Ўзбекистон брендлари ўз ютуқлари ҳақида қандай сўзлаб бериши мумкин?
Ўзбекистон бозоридачи, қайси брендлар энг муваффақиятли саналади?

Кейинги вақтларда Apple ва Tesla каби брендларнинг феноменал муваффақияти кўп муҳокама қилинмоқда. Уларнинг жўшқин ўсиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, уларни бутун дунёда билишади ва севишади.
Ўзбекистон бозоридачи, қайси брендлар энг муваффақиятли саналади? Биздаги истеъмолчилар ишончи ва муҳаббатига сазовор етакчилар кимлар?
Ушбу саволга маркетинг нуқтаи назаридан жавоб топишда 2021 йил декабрда эълон қилинган Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг Биринчи брендлар ва агентликлар маркетинг самарадорлиги рейтинги ва Креативлик жамлама рейтинги сизга ёрдам беради.
Рейтинглардаги иштирок Ўзбекистондаги маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг натижалари ва ютуқларини уларнинг профессионал фестиваллар ва танловлардаги муваффақиятлари орқали акс эттиради (бу тадбирларда улар ўз фаолияти ҳақида энг яхши экспертларнинг фикр-мулоҳазаларига ҳам эга бўлади). Брендлар ва агентликлар рейтинги бугунги кунда Ўзбекистон бозорида ўз мақомига эга бўлиш ва илгарилатишнинг тўғри стратегиясини баҳолашнинг ягона воситаси саналади.
Рейтинглар қандай брендлар бозорда энг фаоллигини, қайси компаниялар муваффақиятлироқ экани ва истеъмолчилар билан муносабатларини уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб қуришини, энг қизиқарли ва илғор маҳсулотлар ҳамда хизматлар кимда эканини аниқлаш имконини беради.
Брендлар учун Рейтингларда қатнашиш – бу йил давомида фаолияти натижаларини намоён этиш, ўз ютуқлари ва янгиликлари тўғрисида сўзлаб бериш имкониятидир. Қолаверса, Рейтингда исталган бренд ва агентликлар қатнашиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон маркетинг уюшмасига ариза топшириш ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги профессионал танловлардаги иштирок ва ғалабалар ҳақида ахборотни тақдим этиш керак. Рейтингларда қатнашиш – бепул.
Шу йил февралда Ўзбекистон брендларида бу гал янги форматда ўтадиган V «Йил бренди» мукофотида қатнашиш орқали Рейтинглардаги балларини кўтариш имконияти пайдо бўлади. «Йил бренди» мукофотидан кўзланган мақсад маҳаллий бозорда муваффақиятли ишлаётган энг яхши маркетинг жамоалар ва экспертларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорликни, Ўзбекистон маркетинг хизматлари бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш саналади.
Агар ўтган тўртта «Йил бренди» мукофотида қатнашиш учун брендларни ташкилотчилар танлаган бўлса, бу йил Мукофотда қатнашиш брендларнинг ўз аризалари билан амалга ошади.
«Биз номинациялар рўйхатини ўзгартирдик ва ҳар бир бренд, фаолият йўналишидан қатъи назар, ариза топшириш ва Мукофотда қатнашиш имкониятига эга бўладиган қилдик. Ариза бренднинг 2021 йилдаги ўз муваффақиятлари ҳақидаги қисқача тақдимоти кўринишида қабул қилинади ва шу сабабли, қабул февраль ойидаёқ бошланади. Мукофот регламенти аллақачон маркетинг.уз сайтимизда чоп этилган, у билан танишиб, тақдимотни тайёрлашга киришиш мумкин», — дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
V «2021 йил бренди» мукофоти – бу, биринчи навбатда, истеъмолчиларнинг очиқ халқона овоз бериши бўлиб, 2021 йилда у 300 000 кишини қамраб олди. Бугунги кунда ушбу ҳар йилги овоз бериш истеъмолчилар садоқати маркетинг тадқиқотининг энг кенг кўламли тармоқ воситаси саналади. Параллель равишда Уюшманинг 200 дан зиёд ҳамкорлари ва экспертларининг овоз бериши ўтказилади.
Мукофотда қатнашувчи барча брендлар кенг оммага бренднинг маркетинг ютуқларини тақдим этиш ва истеъмолчилар ҳамда экспертларнинг кенг аудиториясини 2021 йилдаги бизнесдаги муваффақиятлари билан таништириш имконини қўлга киритадилар. Мукофот ғолиблари, истеъмолчилар ва экспертлар эътирофига асосан, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан «2021 йил бренди» мақомига сазовор бўладилар, бундан реклама ва ОАВда унумли фойдаланиш мумкин.
Ва энг асосийси, «2021-йи бренди» мукофоти натижалари Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра ҳар йилги Брендлар ва агентликлар маркетинг самарадорлиги рейтингига киритилади. Ғолиблар, анъанага кўра, май ойида «MAKON Marketing forum 2022» маркетинг бизнес-форумида эълон қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида






