Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси учун 600 млн доллар қарз олди
Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди. Бу ўз навбатида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳасига катта ёрдам беради

Ўзбекистон давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси учун 600 млн доллар қарз олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Молия вазирлиги ва ОТБ Орол денгизи ҳавзаси секторида иқлимга мослашган сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси юзасидан 3,3 млн доллар (грант) миқдорида қарз келишувига эришди.
ОТБ ҳамда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ОТБ маслаҳат кўмагида Бухоро иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида дастлабки қиймати 100 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик битимини ҳам имзолади.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) бюджетни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 100 млн доллар миқдоридаги қарз келишувига эришди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасида 7 млн эвролик грант шартнома имзоланганди.
Бундан ташқари, ОТБ Ўзбекистонга Оролбўйи сув ресурсларини бошқариш учун 150 млн доллар қарз берганди.
Шунингдек, ОТБдан ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструксия қилиш учун 161 млн доллар қарз олинган.






