Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 20:40 · 19.08.2022

«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар

ПМТИ экспертлари Kommers.uz'га глобал қариш муаммосига оид таҳлилни тақдим этди. Қайд этилишича, Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди ва жаҳон меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш учун яхши салоҳиятга эга.

«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан глобал қариш муаммосига оид таҳлил амалга оширилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таҳлил натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлган: кекса аҳолининг демографик юки ривожланган мамлакатларда ўсиб бормоқда, энг юқори кўрсаткичлар Япония ва Европада кузатилмоқда.

Аҳолининг қариши иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида, хусусан, соғлиқни сақлашда кадрлар етишмаслигига олиб келмоқда. Эмпирик ҳисоб-китоблар қариялар улуши юқори бўлган мамлакатларга иммигрантлар оқими қарияларнинг қарамлик юкини 2,4 фоизга камайишига, шунингдек, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 4,6 фоизига ўсишига олиб келишини кўрсатган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда кекса ёшдаги аҳолининг демографик юки ҳар 100 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолига 7 кишини ташкил этади, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичидан паст ва ҳатто 2035 йилги прогнозларда ҳам умумжаҳон ўртача кўрсаткичларидан паст бўлиши кутилмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди ва жаҳон меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш учун яхши салоҳиятга эга. Демографик инқирозга учраган мамлакатларда вазият янада оғирлашиши кутилмоқда ва бу давлатлар томонидан бир қатор тизимли чоралар қўлланилиши (касб-ҳунар таълими, тил ўзлаштириш, саломатлик ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан боғлиқ қулай шароитлар яратиш) келажакда бу давлатларга малакали кадрларни жалб қилишда рақобатдош устунлик бериши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ ПМТИ мутахассислари тунги чироқларнинг фазовий тасвири орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиёда иқтисодиётини баҳолаганди. Унга кўра, сунъий йўлдошдан олинган тунги ёруғлик тасвирини 63 хил рангда қайта ифодалаш натижалари шуни кўрсатганки, 2021 йил декабрь ойида тунда ёритилганлик даражаси 2016 йилнинг мос давридагига нисбатан Қирғизистонда 11,8 фоиз, Қозоғистонда 15,5 фоиз, Ўзбекистонда 47,2 фоиз, Туркманистонда 37,5 фоиз ва Тожикистонда 64,4 фоизга ортган. 

Шунингдек, 2021 йилда ЯИМ 2016 йилдагига қараганда Қирғизистонда 7,8 фоиз, Қозоғистонда 14,9 фоиз, Ўзбекистонда 27,3 фоиз, Туркманистонда 35,2 фоиз  ва Тожикистонда 41,1 фоизга ортган.

Кузатувлар шуни исботлаганки, тунги ёруғлик даражаси мамлакатларнинг иқтисодиёти кўлами билан мос тушади. Хусусан, ўрганилган 5 та мамлакат орасида Қозоғистон ЯИМ бўйича етакчи ва ёруғлик даражаси энг юқори (DN — NTL маълумотларининг рақамли қиймати = 9907701,5 пиксел) ҳисобланади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди