Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда камайди. Сурхондарё ҳудудлар миқёсида энг кўп қалампир экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 6 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 7 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Қайд этилишича, қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага камайган. 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
• Қозоғистон – 4,4 минг тонна;
• Қирғиз Р. – 866 тонна;
• Россия – 599 тонна;
• АҚШ – 219,4 тонна;
• Германия – 161 тонна.
Республика бўйича, январь-август ойларида хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган вилоятлар рўйхатида Сурхондарё (1,7 минг тонна), Фарғона (1,2 минг тонна) ва Жиззах (777 тонна) қайд этилди.