Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 18:26 · 10.08.2022

Ўзбекистон ОТБдан ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 161 млн доллар қарз олди

ОТБ Ўзбекистонга ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 161 млн доллар қарз беради. Маблағ Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари учун сарфланади.

Ўзбекистон ОТБдан ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 161 млн доллар қарз олди

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 161 миллион доллар қарз олди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум бўлишича, 2 август куни Президентнинг «Осиё тараққиёт банки иштирокида ‘Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Ҳужжат Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳамда Чиноз тумани марказида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон ва ОТБ  ўртасида «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 161 миллион доллар миқдоридаги қарз битими имзоланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 185,8 миллион долларни ташкил этади, шу жумладан:

  • ОТБ қарзи — 161 миллион доллар;
  • Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари шаклида улуши — 24,8 миллион доллар;

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022 – 2027 йиллар) ташкил этади. «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган этиб белгиланган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ОТБ қарзи қайтарилиши учун жавобгар қилиб белгиланган.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали;
  • Лойиҳа доирасида Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози;
  • «Тошкент сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятини молиявий соғломлаштириш бўйича «Йўл харитаси».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03 августдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани очиқланганди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2022 йил бошига нисбатан 16 фоизга ёки 5,4 млрд. долларга ошиб, 2022 йил 1 январь ҳолатига 39,6 миллиард долларни (2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 34,2 миллиард доллар) ташкил қилган. 

Хусусан, 2021 йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 11 фоизга ёки 2,4 миллиард долларга ўсиб 23,7 миллиард долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 24 фоизга ёки 3 миллиард долларга ўсиб 15,8 млрд. долларни ташкил этган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди