Ўзбекистон ва Германиянинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум бўлди
Экспортда юқори улуш хизматларга тўғри келиб, 22,3 млн долларни ташкил этган.

Ўзбекистон ва Германия ташқи савдо айланмаси 10 ойда 625,2 миллион долларга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ва Германиянинг ташқи савдо айланмаси 625,2 миллион долларни ташкил этган. Шундан, экспорт — 53,8 миллион, импорт — 571,4 миллион доллар экани маълум бўлди.
Бундан ташқари, экспортда юқори улушни қуйидагилар ташкил этган:
- хизматлар — 22,3 миллион доллар;
- тўқимачилик маҳсулотлари — 9,4 миллион доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 8,7 миллион доллар.
Шунингдек, имрортда юқори улуш қуйидагиларга тўғри келган:
- машина ва асбоб-ускуналар — 328,7 миллион;
- кимёвий маҳсулотлар — 130,4 миллион;
- хизматлар — 35,1 миллион доллар.
Аввалроқ Германия тараққиёт банки Ўзбекистонда 29,8 миллион евролик лойиҳа амалга ошириши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга бўлган давлатлар ҳақида хабар берилди.


