Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш битимини тасдиқлади
Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилади. «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи давомида икки мамлакат иқтисодиёти рақобат қилмаслиги, бир-бирини тўлдириб туришини айтганди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон «электрон ҳукумат»ни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилди.