Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи савдоси: кўрсаткичлар қандай ҳолатда?
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ривожланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2021 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан товар айланмасида юз берган ўзгаришлар бўйича маълумот берди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ривожланди. Ташқи савдо, ўзаро инвестициялар ва кооперация алоқаларини кенгайтириш соҳасида ҳамкорликнинг ишга солинмаган салоҳияти фаол амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш барқарор ўсиши билан ажралиб туради. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ташқи савдо кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган:
- товар айланмаси 36,5 фоизга ошди ва 3,2 миллиард долларни ташкил этди;
- экспорт 30,5 фоизга ошди ва 950 миллион долларни ташкил этди;
- импорт 39,3 фоизга ошди ва 2,2 миллиард долларни ташкил этди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдода қуйидаги йирик товар гуруҳлари иштирок этди:
Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти:
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 185,8 миллион доллар;
- машина ва ускуналар — 325 миллион доллар;
- кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар — 86,7 миллион доллар;
- энергия ва нефт маҳсулотлари — 5,5 миллион доллар;
- металлар ва метал буюмлар — 57 миллион доллар;
- хизматлар — 122,4 миллион доллар;
- бошқалар — 493,5 миллион доллар.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондан импорти:
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 766,4 миллион доллар;
- машина ва ускуналар — 140 миллион доллар;
- кимёвий маҳсулотлар ва буюмлар — 58,5 миллион доллар;
- энергия ва нефт маҳсулотлари — 251,2 миллион доллар;
- металлар ва метал буюмлар — 470 миллион доллар;
- хизматлар — 30,9 миллион доллар;
- бошқалар — 170 миллион доллар.

Аввалроқ Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобиль бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди.






