Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 13:57 · 02.02.2023

Ўзбекистон валюта биржасида 2022 йили савдолар ҳажми рекорд даражага етди

Ўзбекистон валюта биржасида 2022 йили савдоларнинг умумий ҳажми рекорд даража — 706,79 триллион сўмга етди. Бу 2021 йилнинг мос кўрсаткичига нисбатан ўсиш 81,60 фоизни ташкил этган

Ўзбекистон валюта биржасида 2022 йили савдолар ҳажми рекорд даражага етди

Ўзбекистон валюта биржасида 2022 йили савдоларнинг умумий ҳажми рекорд даража — 706,79 триллион сўмга етди. Бу 2021 йилнинг мос кўрсаткичига нисбатан ўсиш 81,60 фоизни ташкил этган, дея хабар берди валюта биржаси ахборот хизмати.

Валюта бозори ҳақида

Қайд этилишича, 2022 йил якунлари бўйича биржа валюта бозоридаги савдоларнинг умумий ҳажми 338,34 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос кўрсаткичига нисбатан 1,5 баробар ошган.

Ўзбекистон валюта биржасида 2022 йил давомида бир қатор стратегик аҳамиятга эга ишлар амалга оширилган, жумладан:

  • ички валюта бозорида тижорат банкларининг миллий валюта курси шаклланишидаги фаоллигини ошириш мақсадида бозор тамойилларига мувофиқ маркет-мейкерлик фаолияти жорий этилди;
  • рискларни самарали бошқариш мақсадида Ўзбекистон валюта биржаси валюта бозорида марказий контрагент фаолияти йўлга қўйилди;
  • дефолт-менежментнинг самарали тизими жорий этилиб, Марказий контрагент фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган ликвидлик провайдерлари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бунинг оқибатида, рискни бошқариш механизмлар кўлами кенгайтирилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон валюта биржаси валюта бозорида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва Хитой юани олди-сотдиси бўйича спот операциялари Rhombus платформасида «колл-аукцион» ҳамда икки томонлама узлуксиз аукцион замонавий усуллари орқали амалга оширилади.

Пул бозори тўғрисида

Ўзбекистон валюта биржасига кўра, банклараро пул бозорида бугунги кунда махсус электрон платформа орқали тижорат банкларининг бўш пул маблағларини 1 кундан 1 йилгача бўлган муддатга жалб қилиш ва жойлаштириш бўйича савдолар ўтказилиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит аукционлари ҳам ташкил этилган.

Ушбу бозордаги савдоларнинг умумий ҳажми 2022 йилда рекорд даража — 270,61 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан деярли 93 фоизга ошган.

Давлат қимматли қоғозлари бозори

Ушбу бозорда Ўзбекистон валюта биржасининг электрон савдо-депозитар платформаси орқали Молия вазирлигининг ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари, шунингдек, Марказий банкнинг облигациялари бирламчи жойлаштирилиши ва иккиламчи муомаласи бўйича савдолар, шунингдек РЕПО операциялари ташкил этилган.

2022 йилда ушбу бозорда жами 87,29 триллион сўм қийматида давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 3,5 баробар ошди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда