Ўзбекистон яна бир халқаро битимни ратификация қилди
Мазкур битим 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида қабул қилинган.

Ўзбекистон яна бир халқаро битимни ратификация қилди. Бу ҳақда Huquqiy axborot канали ёзмоқда.
«МДҲ иштирокчи — давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.
Битимнинг асосий мақсади адаштириб юбориш даражасида бир хил бўлган товар белгилари ва географик кўрсаткичларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда огоҳлантириш, МДҲ иштирокчи — давлатлари чегараларида бу каби товарларнинг ҳаракатланишининг олдини олиш бўйича томонларнинг ҳамкорлик қилишига керакли шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Маълумот учун, мазкур битим 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида қабул қилинган.






