Ўзбекистон ёрдамида Афғонистондаги аэропорт қайта тикланди
Мозори-Шариф шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда аэропорт қисқа вақт ичида ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлагани қайд этган.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараёни якунига бағишланган маросимда иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент топшириғига биноан, 2021 йил Транспорт вазирлиги, «Ўзавиация» агентлиги, «Ўзаэронавигация» маркази ДУК, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзгидромет» вакилларидан иборат Идоралараро комиссия томонидан Мазори-Шариф халқаро аэропортининг техник ҳолати ўрганилган ва зарур амалий чора-тадбирлар белгиланган.
Мозори-Шариф шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда аэропорт қисқа вақт ичида ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлагани қайд этган.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳудуднинг электр ва ёруғлик-техник таъминоти замонавий талаб даражасига келтирилган. Маросимда Афғонистон биродарлик риштасини мустаҳкамлашга асосланган мазкур ташабусни Ўзбекистон томонидан қўшни мамлакатлар билан дўстона, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаган.
Ўтган 9 ой давомида мамлакатлар ўзаро маҳсулот ва хизмат айирбошлаш ҳажми 3,1 миллион тоннани ташкил этган. Бундан ташқари, трансафғон йўлаги Шимолдан ва Жануби-шарқий Осиё давлатларидан жанубга юк ташиш имконини берган.
Экспертлар фикрича, «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл қурилиши Афғонистонни қайта тиклаш ва бутун минтақани ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга лойиҳа ҳисобланади.




