Ўзбекистонда 10 ойда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Ўсиш суръати 9,4 фоизни ташкил этган

Давлат статистика қўмитаси январь-октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан қанча электр энергияси ишлаб чиқарилгани бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, январь–октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 миллиард соат киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 миллиард соат киловатт/соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоизни ташкил этган.
Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:
- Тошкент вилояти — 23,2 фоиз;
- Сирдарё вилояти — 22,2 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 19 фоиз;
- Навоий вилояти — 16,1 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистонда электр таъминотига салбий таъсир қилаётган омиллар очиқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ГЭСларда сув танқислиги сабаб электр токи ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ҳақида хабар берилди. Шундан сўнг Энергетика вазирлиги электр таъминоти яхшиланганини, «фақат 10 дақиқадан 2 соатгача қисқа узилишлар бўлаётганини» маълум қилди.






