Ўзбекистонда 11 ойда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Ишлаб чиқарилган қувват ҳажми 2020 йилга нисбатан 5,2 млрд киловатт/соатга ошди.
Ўзбекистонда 11 ойда 63,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, республикада 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 63,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 миллиард киловатт/соатга ошган. Ўсиш суръати 9,0 фоизни ташкил қилган.
Қайд этилишича, жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида энг кўп улушга эга ҳудудлар қуйидагилар:
- Тошкент вилояти – 23 фоиз;
- Сирдарё вилояти – 22,7 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 19 фоиз;
- Навоий вилояти – 15,8 фоиз.
Аввалроқ Фарғонада йил бошидан бери деярли 7 милиард сўмлик электр энергияси ўғирлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Хитой компанияси Ўзбекистонда 350 миллион долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуриши ҳақида хабар берилди.