Япония Ўзбекистонда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

15:35 · 28.01.2023

Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади

14:30 · 28.01.2023

Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди

13:52 · 28.01.2023

Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?

11:53 · 28.01.2023

Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

19:33 · 27.01.2023

Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади

19:03 · 27.01.2023

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?

18:05 · 27.01.2023

Марказий банк 2022 йилда 16,2 трлн сўм нақд пулни муомалага чиқарди

16:39 · 27.01.2023

Ўзбекистон ва Қирғизистон Стратегик шериклик декларациясини имзолади

15:10 · 27.01.2023

Президент хатолари: Вьетнамда коррупцияга қарши кураш Коммунистик партияни қандай мустаҳкамлаши мумкин?

14:23 · 27.01.2023

Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этади

13:46 · 27.01.2023

«2023 йилда ипотека кредитлашнинг юқори ўсиш суръатларини кутмоқдамиз» — Мамаризо Нурмуратов

13:04 · 27.01.2023

Volvo автомобилларини «рақамли хавфсизлик камарлари» билан жиҳозлайди

12:27 · 27.01.2023

ЕТТБ 2022 йилда Ўзбекистонга қарийб 900 млн доллар сармоя киритди

11:20 · 27.01.2023

SpaceX коинотга 17,4 тонна юк жўнатиб, рекорд ўрнатди

19:47 · 26.01.2023

Ўзбекистонга 2022 йилда пул ўтказмалари қарийб 17 млрд долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 2,1 баравар кўп

18:52 · 26.01.2023

Марказий банк 2023 йилда ЯИМ 4,5–5 фоизга ўсишини прогноз қилди

17:47 · 26.01.2023

Ўзбекистонда 2022 йили истеъмолчиларга 773 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

17:02 · 26.01.2023

Ўзбекистонда «Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» ўтказилади

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг хабарига кўра Ўзбекистонда қозоқ халқининг атоқли намоёндаси «Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» ўтказилади

Ўзбекистонда «Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» ўтказилади

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг хабар беришича, 5–10 декабрь кунлари Ўзбекистонда қозоқ халқининг атоқли намоёндаси «Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» ўтказилади.

Маълумот учун, Абай 1845 йилда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Аякўз туманининг Чингазтоғ ёнбағрида жойлашган Қорауй овулида бой хонадонда туғилган. Отаси Қўнонбой Семейнинг эътиборли бойларидан бўлган. Шоирнинг асл исми Иброҳим бўлиб, онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момо томонидан эркаланиб, Абай деб чақирилган. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланган.

Абай ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган. У Навоийни ўзининг буюк устози деб билган. Абай «Искандар», «Масъуд» достонлари, «Қоракўз» фалсафий дидактик асари, «Қиш», «Бургутчи», «Куз» каби шеърлари, «Азим киссаси» достони, «Нақлия сўзлар» (44 ҳикоятдан иборат) мажмуаси ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.

Қайд этилишича, «Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, адиб ижодига бағишланган кўргазма ташкил этиш (Семей шаҳридаги «Жидебай-Борили» давлат тарихий-маданий ва адабий ёдгорлик музей-қўриқхонаси билан биргаликда) кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўрта ва олий ўқув муассасаларида икки давлатнинг таниқли шоир, ёзувчи ва олимлари иштирокида Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий кеча, Миллий академик драма театрида «Абай» спектакли намойиши, олий ўқув юртларининг гуманитар факультетларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирокида Абай ижодига бағишланган маърузалар ўтказилади. Бундан ташқари, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Тошкент давлат шарқшунослик университети билан биргаликда «Абай фалсафаси ва Марказий Осиё мутафаккирлари» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилади. Қолаверса, тадбирдан «XIX асрда ўзбек ва қозоқ мутафаккирларининг умумий тарихий-маданий мероси ва дунёқарашини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш» мавзусидаги илмий конференция, Абай ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм намойиши ҳам ўрин олган.

Шу билан бирга, тадбир доирасида Тошкент, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Абай ижодига бағишланган маданий-ижодий кечалар ташкил этилади.

«Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари» тадбирини ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Қозоғистон президентининг Тошкентга бўлажак давлат ташрифи дастурини мазмунан бойитишдир.

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Фанлар Академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Миллий телерадиокомпания ва Марказий Осиё халқаро институти томонидан ташкил этилмоқда.

Япония Ўзбекистонда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади
Технология 15:35 · 28.01.2023
Япония Ўзбекистонда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади
Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади
Янгиликлар 14:30 · 28.01.2023
Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади
Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди
Янгиликлар 13:52 · 28.01.2023
Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди
Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?
Бизнес, Миллиардерлар, Таҳлил 11:53 · 28.01.2023
Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?
Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди
Бизнес 19:33 · 27.01.2023
Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади
Иқтисодиёт 19:03 · 27.01.2023
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади