Ўзбекистонда айрим сервислар онлайн тўлов қабул қилишни тўхтатди
Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритди. Қайд этилишича, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.

Ўзбекистондаги онлайн тўловларда узилиш юзага келиши мумкин. Вақтинчалик чекловлар техник ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Қайд этилишича, 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн назорат-касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга киради.
Шунингдек, Payme тўлов тизими Ўзбекистонда чакана савдо соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилаётгани муносабати билан тўлов хизматларини жойида, QR-код орқали, Тelegram каналларида амалга ошириш вақтинча ўчириб қўйгани маълум қилинган.
«Ушбу вазият туфайли бизнинг жамоамиз шошилинч равишда техник ишларни амалга ошириши ва қуйидаги хизматларни вақтинча ўчириб туриши талаб этилади: жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Payme GO, Telegram каналларидаги тўлов ва баъзи бошқа тўловлар», дейилади хабарда.
Давлат солиқ қўмитаси ушбу хабарларга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.
Ушбу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, 2022 йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашув ташкиллаштирилган.
Шунингдек, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби белгиланган.
Хусусан, мавжуд 48 та электрон тўлов ташкилотидан 25 таси фискал маълумотлар операторига интеграцияни тўлиқ якунлаган. Ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.
Мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда ахборот технологиялари воситасида истеъмолчилар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланган.
Бу рақамлаштириш билан боғлиқ амалий тажриба иқтисодий фаолликни ошириш ва қонуний фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларни ҳимоя қилиш таъминланганлигини кўрсатди.
2021 йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185 фоизга харид суммаси эса 176 фоизга ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб қайд этиш мумкин.
Шу ўринда 1,5 миллион нафардан ошиқ фуқаролар ҳуқуқлари кафолатланиши таъминланган.




