Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:00 · 03.12.2021

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли чекланиши мумкин

Қонун лойиҳасида чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар қўйилиши белгиланган

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли чекланиши мумкин
Фото: «life.ru»

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чекловчи қонун лойиҳаси таклиф этилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Мажлисда депутатлар томонидан «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ҳамда никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда.

Таъкидланишича, ўтган вақт мобайнида қонун лойиҳаси қўмита томонидан ўтказилган семинар ва давра суҳбатларида илгари сурилган таклифлар, депутатлар берган тавсиялар атрофлича ўрганилиб маромига етказилган. Қонунчилик техникасидан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг баъзи бир моддалари ўзаро мувофиқлаштирилиб, таркибий жиҳатдан тузатишлар киритилган.

Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларнинг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари қонун лойиҳасида ўз аксини топяпти.

Хусусан, ноқонуний айланманинг олдини олиш учун импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни рақамли маркировкалаш, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимларининг татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда алкоголь нархи оширилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз ёрлиқлари билан маркалаш амалиёти ўзгариши ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди