Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистонда атом энергияси соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади

Ходимларни даврий аттестациядан ўтказишнинг тегишли муддатлари белгиланган.

Ўзбекистонда атом энергияси соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади
Фото: «ria.ru»

Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 10 январдаги қарори билан Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муддатлари, тартиби ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
  • аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
  • аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
  • аттестация натижалари бўйича апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.

Қайд этилишича, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилишини ва юритилишини таъминлаш топширилган.

Бундан ташқари, ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш тегишли муддатларда амалга оширилади. Жумладан, эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбарлари, уларнинг аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари учун — беш йилда бир марта.

Шунингдек, эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг идоравий (ишлаб чиқариш) назоратини, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида технологик жараённи амалга оширувчи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, уларнинг жисмонан ҳимоя қилинишини таъминловчи, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ёки улар асосидаги маҳсулотларни ташувчи ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари учун — уч йилда бир марта.

Шу билан бирга, муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлари — бир йилда бир марта даврий аттестацияси ўтказилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11 апрелдан кучга киради.

Аввалроқ Қозоғистон Хитойдан келаётган криптомайнерлар туфайли АЭС қуриши мумкинлиги хабар қилинганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда