Ўзбекистонда август ойида қарийб 1 млрд дона тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Республика бўйича энг кўп тамаки ишлаб чиқараётган ҳудуд Самарқанд вилояти бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида йирик саноат корхоналари томонидан 948,8 миллион дона тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь-август ойларида жами йирик корхоналар томонидан 7 миллиард 450,4 миллион дона тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, мазкур ишлаб чиқариш ҳажми, 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш суръатлари 117,6 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, республика миқёсида 2022 йилнинг январь-август ойларида йирик корхоналар томонидан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш Самарқанд вилояти ҳиссасига (81,7 фоиз) тўғри келиб, ишлаб чиқариш ҳажми 6 084,1 минг тоннани ташкил этган.






