Ўзбекистонда байрам арафаси пенсия тўлаш санаси ўзгаради
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати ўзгаришлар бўйича маълумот берди.

Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022 йилнинг 1-4 январь кунлари республикада барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилингани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Президентининг 2017 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.
Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартибини ўзгартириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.






