Ўзбекистонда биржа савдоларида ўсиш кузатилди
Биржада ун ва буғдой нархлари тушди. Шунингдек 1 ҳафта мобайнида 6,4 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди

Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 28 ноябрь – 4 декабрь кунлари бўлган даврда Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 731,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,5% га кўпдир.
Таъкидланишича, сотувларнинг:
- 80,8 фоизи – биржа савдолари;
- 0,1 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
- 18,8 фоизи – электрон давлат харидлари;
- 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 612,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 100,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 922 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,4 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 3,6 фоизи – биричи
- 8,7 фоизи – иккинчи;
- 9,1 фоизи – учинчи;
- 12,6 фоизи – тўртинчи;
- 19,7 фози – бешинчи;
- 46,4 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 208,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.
Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Ун
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 87 142,0 тонна ун қўйилди ва унинг 25 194,0 тоннаси, яъни 28,9% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 834 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 741,1 минг сўмдан 4 729,0 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 5 039,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 709,7 минг сўмни ташкил этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 31 296,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 50 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 259,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 598,5 минг сўмдан 3 552,7 минг сўмгача пасайди.
Омухта ем
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 18 979,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 7 996,0 тоннаси, яъни 42,1% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 150,1 минг сўмдан 2 109,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 72 та харидор иштирок этди.

Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг бойлиги январь ойида 1,26 млрд долларга ортди
Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Ўзбекистон коррупция билан боғлиқ халқаро индексдаги рейтингини яхшилади
Олмос гигантининг меросхўри, Adidas шериги: Forbes Африканинг энг бой одамларини эълон қилди
Таҳлил

Ўзбекистонда 2022 йили аҳолига 14,4 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин
Депозитлар ўрнига қорамол, олтин ва машина: ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини қандай сақлайди?
Ўзбекистонга 2022 йили яшаш мақсадида 2,3 минг киши кўчиб келди