Ўзбекистонда биржа савдоларида пасайиш кузатилди
Биржада 7-13 ноябрь кунлари умумий қиймати 2,5 трлн сўмлик товарлар сотилган. Биржа савдоларида цемент ва шакар нархлари тушди. Шунингдек 1 ҳафта мобайнида 5,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 7 – 13 ноябрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 586,4 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,3 фоизга кўпдир.
Таъкидланишича, сотувларнинг:
- 82,9 фоизи – биржа савдолари;
- 1,5 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
- 15,4 фоизи – электрон давлат харидлари;
- 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 625,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 638 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 5,4 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 8,4 фоизи – биричи
- 7,2 фоизи – иккинчи;
- 7,1 фоизи – учинчи;
- 10,0 фоизи – тўртинчи;
- 18,6 фози – бешинчи;
- 48,7 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 145,4 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 502,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 9 802,0 тоннаси, яъни 93,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 293 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 748,0 минг сўмдан 10 568,0 минг сўмгача пасайган.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларига 110 656,0 минг тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 22,1 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 582.0 минг сўмдан 579,0 минг сўмгача пасайди.






