Ўзбекистонда биржа савдоларида пасайиш кузатилди
Биржада 5 – 11 декабрь кунлари умумий қиймати 2 млрд сўмлик товарлар сотилган. Шунингдек 1 ҳафта мобайнида 3,1 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Биржа матбуот хизматининг маълум килишича, 5 – 11 декабрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 071,5 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 24,2 фоизга камдир.
Таъкидланишича, сотувларнинг:
- 77,9 фоизи – биржа савдолари;
- 0,2 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
- 21,8 фоизи – электрон давлат харидлари;
- 0,1 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 437,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 98,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 973 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 4,8 фоизи – биричи
- 10,7 фоизи – иккинчи;
- 11,7 фоизи – учинчи;
- 9,9 фоизи – тўртинчи;
- 21,3 фози – бешинчи;
- 41,6 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 614,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди. жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 5 570,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 096,0 тоннаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 45 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 21 395,8 минг сўмдан 14 447,9 минг сўмгача, яъни 32,5 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли пахта ёғининг ўртача ҳафталик котировкаси 18 375,4 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Ҳафта давомида биржа савдоларига 8 000,0 тонна шакар қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 278 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 303,0 минг сўмдан 10 159,8 минг сўмгача пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 281,0 минг сўмни ташкил этди.
Кўмир
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 14 290,0 тонна кўмир қўйилди ва ундан 4 070,0 тоннаси, яъни 28,5% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 416,8 минг сўмдан 332,8 минг сўмгача, яъни 20,2 фоизга пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда СССШ – 13 маркали кўмирнинг ўртача ҳафталик котировкаси 370,0 минг сўмни ташкил этди.






