Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 7:30 · 30.12.2021

Ўзбекистонда божхона тўловининг дастлабки қарорини олиш тадбиркорлар учун ихтиёрий бўлди

Давлат божхона қўмитасининг янги низоми 2022 йил 1 январдан кучга киради.

Ўзбекистонда божхона тўловининг дастлабки қарорини олиш тадбиркорлар учун ихтиёрий бўлди
Фото: ТАСС

Ўзбекистонда божхона органлари томонидан божхона тўлови дастлабки қарорнинг қабул қилиниши тартиби белгиланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат божхона қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинган.

Қабул қилинган низомда манфаатдор шахснинг дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилиш тартиби белгиланган. Бунинг учун манфаатдор шахс божхона органига тегишли аризани ёзма шаклда топшириш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда юбориш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, низом дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни кўриб чиқишни рад этиш тартибини ўз ичига олади. Қабул қилинган барча аризалар Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади ва улар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади. Низом аризалар кўриб чиқилмайдиган ҳолатларни ҳам белгилайди.

Бундан ташқари, ҳужжатда дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ва уни қабул қилишни рад этиш учун асослар келтирилган. Дастлабки қарор божхона органи раҳбари (ўринбосари) томонидан Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги ҳақида SMS-хабар юборилади.

Шу билан бирга, дастлабки қарорга ўзгартиришлар киритиш ва уни бекор қилиш тартиби белгиланган. Агар божхона органлари томонидан қабул қилинган дастлабки қарорда божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган хатолар аниқланса, шунингдек манфаатдор шахснинг аризасига кўра ёки қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан дастлабки қарор ўзгартирилиши мумкин.

Таъкидланишича, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади. Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Бироқ, божхона органлари учун дастлабки қарор мажбурий ҳисобланади. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 1 январдан кучга киради.

Аввалроқ халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш тартиби белгилангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низом тасдиқлангани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди