Ўзбекистонда доллар курси кема-кет учинчи кун кўтарилди
1 АҚШ долларининг расмий курси 5,02 сўмга кўпайган

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5,02 сўмга ошиб, 10 737,06 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 5,02 сўмга ошиб, 10 737,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 286,42 сўмга баҳоланиб, 15,72 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 148,98 сўм этиб белгиланиб, 2,08 сўмга камайган.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 ноябрь, душанба кунидан кучга киради.
Аввалроқ USAID Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 2,5 миллион доллар ажратиши хабар қилинганди. Шунингдек, Марказий банк ва Жаҳон банки валюта сиёсатини либераллаштиришни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
