
Молия 18:19 | 29.6.22
«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради
1 АҚШ долларининг расмий курси 14,64 сўмга тушди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,64 сўмга пасайиб, 11 минг 130,57 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,64 сўмга тушиб, 11 минг 130,57 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 713,81 сўмга баҳоланиб, 39,20 сўмга кўтарилди.
Шунингдек, 1 рубль 175,22 сўм этиб белгиланиб, 2,43 сўмга ошди. Охирги марта рублнинг расмий курси 16 май куни рекорд даража — 173,37 сўмга етганди.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 19 май, пайшанба кунидан кучга киради.