Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасаларидаги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган

Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (26 250 сўм), энг арзон ош Наманган вилоятида (15 286 сўм) сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил декабрь ойи, бир порция учун)
- Қорақалпоғистон Республикаси — 18 333 сўм;
- Андижон вилояти — 20 800 сўм;
- Бухоро вилояти — 21 333 сўм;
- Жиззах вилояти — 22 333 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 20 250 сўм;
- Навоий вилояти — 19 500 сўм;
- Наманган вилояти — 15 286 сўм;
- Самарқанд вилояти — 24 667 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 20 000 сўм;
- Сирдарё вилояти — 21 000 сўм;
- Тошкент вилояти — 21 500сўм;
- Фарғона вилояти — 18 250 сўм;
- Хоразм вилояти — 21 400 сўм;
- Тошкент шаҳри — 26 250 сўм
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.






