Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган касблар маълум қилинди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йил январь–декабрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Ўзбекистондаги энг кўп ҳақ тўланадиган касблар номини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил январь–декабрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик
фаолияти соҳасига тўғри келиб, 10,8 миллион минг сўмни ташкил этган.
Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 7,5 миллион минг сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 5 миллион минг сўмни ва саноат соҳаси 4,9 миллион минг сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди. Таълим (2 695,4 минг сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2 611,7 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналардан жой олган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил январь–декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 3 892 400 сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларида кузатилган