Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизими учун 3 млрд сўм ажратилади
Фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини жорий этилади.

Ўзбекистонда 2022 йил фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 3 миллиард сўм ажратилади.Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш режалаштирилган.
Бунда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби янада соддалаштирилади. Фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини жорий этилади.
Шунингдек, фуқароларнинг шахсий биометрик маълумотларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланган ҳолда шахсини тасдиқлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz




