Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:49 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси 1,9 баравар ошди

2022 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ЯИМнинг 41,5 фоизини ташкил этиб, 2017–2022 йилларда соҳанинг реал ўсиш кўрсаткичи 1,9 маротаба ошган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси 1,9 баравар ошди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) 2017–2022 йилларда Ўзбекистонда хизмат турларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижасини таҳлил қилди.

Маълум қилинишича, 2022 йил якунларига кўра Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ЯИМнинг 41,5 фоизини ташкил этиб, 2017–2022 йилларда соҳанинг реал ўсиш кўрсаткичи 1,9 маротаба ошган.

Инфографика: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Сўнгги йилларда республикада хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан:

  • «Электрон ҳукумат» тизими такомиллаштирилди ва умумий электрон давлат хизматлари сони 368 тага етди (2019 йилда — 173 та), улардан 242 таси тадбиркорлар учун мўлжалланган;
  • бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди ва хизматлар соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2,2 баробар кўпайди (2017 йилдаги 128 мингдан 2022 йилда 325 мингга);
  • АКТ инфратузилмаси қарийб 6 баробар (оптик толали алоқа линиялари узунлиги 2017 йилдаги 20,3 минг километрдан 2022 йилда 118 минг километрга етди) ва логистика тизими 1,2 баробар яхшиланди (ташилган юклар 2017 йилдаги 1146,2 миллион тоннадан 2022 йилда 1398,9 миллион тоннага етди).

Замонавий хизматларни ривожлантиришда соҳага хусусий секторни жалб қилиш натижасида таҳлил қилинган йилларда қуйидаги ўзгаришлар қайд этилди:

  • молия хизматлари 5,1 маротаба ошди. Хусусий ва хорижий банкларнинг соҳага жалб қилиниши уларнинг рақобатбардошлигини оширди ва 2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра ҲҲИ индекси 1016 гача пасайди (2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 1520 га тенг бўлган);
  • ахборот ва алоқа соҳасидаги хизматлар 2,8 маротаба ошди. Халқаро маълумотларни узатиш тармоғининг ўтказувчанлик имконияти 2022 йилда 1800 Гбит/секундгача ошди (2017 йилда 64,2 Гбит/секунд);
  • таълим соҳасидаги хизматлар 2,5 маротаба ошди. Хусусий мактабгача таълим муассасалари сони 833 тага (2017 йилда 250 та эди), давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари сони 1313 тага (2018 йилда 250 та), оилавий мактабгача таълим муассасалари сони 20676 тага (2018 йилда 579 та), нодавлат умумтаълим муассасалари сони 194 тага (2017 йилда 39 та), нодавлат олий таълим муассасалари сони 55 тага (2018 йилда 1 та), хорижий олий таълим муассасалари сони 30 тага (2017 йилда 7 та) етди;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 2,8 маротаба ошди ва ҳозирги кунда 7320 та хусусий тиббиёт муассасаси (улардан 5823 таси амбулатория, 1497 таси стационар) фаолият юритмоқда (2017 йилда 4000 та эди).
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди