Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:50 · 03.11.2021

Ўзбекистонда илк бор фуқаро давлатга электр токи сотишни бошлади

Тошкентдаги хонадонда кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатилган

Ўзбекистонда илк бор фуқаро давлатга электр токи сотишни бошлади
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи фуқаро Раҳимжон Расулов хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хонадонга ўрнатилган станция орқали йилига 7 мингдан 10 минг кВт/соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади. 3 ноябрь куни мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида» шартнома имзоланган.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Шартнома бўйича, ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

Қайд этилишича, ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт гача (ўзгарувчан ток) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энериясини харид қилишга тааллуқлидир.

Таъкидланишича, мазкур амалиёт Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти»га асосан амалга оширилади.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги қарорида белгиланган тарифга асосан амалга оширилади.

Хабарга кўра, шу каби ишлаб чиқарилган электр энергиясини умумий тармоққа сотиш — АСКУЭ тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади.

Шунингдек, шахсий қуёш фотоэлектр станцияларини (1 мегаватгача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланишлари ҳамда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотишлари мумкинлиги хабарга қўшимча қилинган.

Ушбу хонадон эгаси қилинган харажатларининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги қарорида кўзда тутилган компенсация ажратилиши бўйича туман ҳокимиятига мурожаат қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солиш бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди