Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари пул-кредит сиёсатига таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ҳам пул-кредит сиёсатига таъсир қилди

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари пул-кредит сиёсатига таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди
Фото: «Kommers.uz»

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари макроиқтисодий ривожланиш шартлари ва пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда таъсир этувчи омиллар қаторига қўшилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 21 октябрдаги йиғилишида «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023–2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари»нинг дастлабки концептуал лойиҳаси маъқулланган.

Унда 2021 йилги ҳисоб-китобларда иқлим ўзгаришлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи, молиявий барқарорлик кўрсаткичлари, амалга оширилиши кўзда тутилаётган ислоҳотлар ва уларнинг кутилаётган натижалари шартли омиллар сифатида инобатга олинган.

Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023–2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, иқтисодиётда нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини 2023 йил якунига қадар 5 фоизгача пасайтириш мақсадларидан келиб чиқилган.

Қайд этилишича, ўрта муддатли макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ташқи ва ички омилларнинг таъсири кўлами ва давомийлигини инобатга олиб асосий ва муқобил сценарийлари ишлаб чиқилган. Сценарийларни шакллантиришда ташқи иқтисодий шароитларнинг ўзгаришлари, халқаро молия ташкилотларининг жаҳон иқтисодиёти ва асосий экспорт товарлари нархлари бўйича прогнозлари, асосий савдо-ҳамкор давлатларда кутилаётган вазиятлар, ички иқтисодий шароитлардаги эҳтимолий тенденциялардан келиб чиқилган.

Аввалроқ Марказий банк ва МДҲ Молия-банк кенгаши раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда