Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:03 · 02.11.2022

Ўзбекистонда иссиқхоналар учун 7 йилдан 14 йилгача бўлган имтиёзли кредитлар ажратилади

Қабул қилинган қарорда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, моддий ресурсларни етказиб бериш ва маҳсулотларнини экспорт қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда иссиқхоналар учун 7 йилдан 14 йилгача бўлган имтиёзли кредитлар ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5-15 сентябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик агентлиги, Бизнес-омбудсман ва бошқа идоралар иштирокида «штаб» ташкил қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 142 та (6 322 гектар) иссиқхоналар мавжуд. Шундан 4 300 гектари (68 фоизи) ёки 1 622 таси сўнгги 5 йилда ташкил этилган. Иссиқхоналарнинг 51 фоизи (2 466 га) – табиий газ, 26 фоизи (1 353 га) – кўмир, 23 фоизи (1 326 га) – буғ ва муқобил манбалардан фойдаланмоқда.

Экспортдаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар сабабли дунёда озиқ-овқат нархи 20 фоизга ўсган. Натижада аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 200 долларни ташкил этган.

Маҳсулот таннархида 40 фоизни ташкил этадиган 1 000 метр/куб табиий газнинг нархи Ўзбекистонда 90 доллар бўлса, ушбу кўрсаткич Туркманистонда 6 доллар ва Қозоғистонда 76 доллардан ошмайди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 40 фоиз иссиқхона кредит, солиқ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздор. Олинган 8 трлн сўмлик кредитларнинг 554 млрд сўмининг муддати ўтган. Бундан ташқари, табиий газдан – 79 млрд сўм, солиқ тўловларидан – 32,7 млрд сўм, электр энергиясидан – 4,8 млрд сўм қарздорлик мавжуд.

Қабул қилинган қарорда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш, агроном бириктириш, маҳсулотни экспорт қилиш кўзда тутилган.

Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатларини 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилга узайтириш белгиланди.

Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳисобидан хорижий валютадаги банк кредитлари йиллик 4 фоиз (2 фоиз банк маржаси) ставкада ажратилади. Бунда, кредит таъминоти сифатида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади ва суғурта мукофотининг 75 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосил йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштириш ва уларни қайтариш графиклари асосида тасдиқланди.

Молия, Энергетика, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда 2022-2023 йилларда иссиқхоналар учун сув ва ирригация тармоқларини тортиш ва электр линияларини қуриш дастурини тасдиқлаш топширилмоқда. Бунда 2022 йилда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Маблағлар кичик саноат зоналари учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ажратилди.

Инвестициялар, ташқи савдо ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари бир ой муддатда йирик экспорт бозорларида хусусий сектор иштирокида мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлган савдо мажмуаларини ташкил этиш, 2022 йил якунига қадар Япония, Корея Республикаси, Европа мамлакатларида янги экспорт бозорларини очиш юзасидан таклиф киритиш юклатилди.

Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланмоқда. Унга вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги самарасиз иссиқхона хўжаликларини аниқлаб, мазкур иссиқхона хўжаликларини янги ташаббускорларга ўтказиш ҳамда иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар киритиб бориш юклатилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди