Ўзбекистонда йил бошидан бери газдан ноқонуний фойдаланганлар 5,5 млрд сўм зарар келтирди
Ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил этади.

Ўзбекистон бўйича 280 мингта хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Энергетика вазирлиги махсус штаби томонидан истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинган.
Ўтказилган тадбирлар давомида 2022 йил январь ойининг 25 кунида республика бўйича 215 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Бунинг оқибатида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 миллиард сўм зарар етказилган.
Ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил этади.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.






