«Йўқ. Ҳозирча хизмат кўрсатишни қайта тиклаш ҳақидаги масала кун тартибида йўқ», — деди у Самарқанддаги иккинчи халқаро иқтисодий форумнинг норасмий қисмида Ўзбекистонда «Мир» тизими фаолиятини қайта тиклашнинг эҳтимолий муддатлари ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Ягона умумреспублика процессинг маркази 23 сентябрдан Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини Ўзбекистонда қабул қилишни тўхтатган эди. Ушбу чеклов Uzcard — «Мир» кобейжинг карталарига тааллуқли эмас, аммо бу карталар Ўзбекистондан ташқарида ишламайди. Бир қатор банкларнинг сайтларида шундай қўшма карталар ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.