Ўзбекистонда «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига қандай имтиёзлар берилади?
Ушбу имтимёзлар Вазирлар маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига имтиёзлар бериш йўлга қўйилган.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади.
Шунингдек, йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.
Ушбу имтимёзлар Вазирлар маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда маҳалла ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.






