Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган
Ўтган пахта терими мавсумида теримчиларга ҳар килограмм пахта учун ўртача 1 600—2 200 сўмдан, машинада терилган 1 тонна пахта хомашёси учун 1400 сўмдан хизмат ҳақи тўлаб борилган

2022 йилда жами 3 млн 510 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 136 та туманда 134 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва уларга бириктирилган 29 мингта фермер хўжаликларида 1 млн 32 минг гектар майдонда ғўза парваришланди.
Пахтачиликка илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига ўртача ҳосилдорлик гектарига 34,0 центнерни ташкил этди ва жами 3 млн 510 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди.
Жойларда 22,1 мингта терим отрядлари ташкил этилиб, 1,8 млн нафар теримчилар жалб қилинди.
Шунингдек, теримда 1 089 та пахта териш машиналари, 15 320 та транспорт тракторлари ва 24 900 та тиркамалар қатнашиши таъминланди.
Қашқадарё вилоятида 437 минг тонна, Бухоро вилоятида 360 минг тонна, Жиззах вилоятида 269 минг тонна Самарқанд вилоятида 258 минг тонна ва Навоий вилоятида 115 минг тонналик улкан хирмон яратилди. 1089 та пахта териш машиналари билан 632,0 минг тонна ёки 18,0 фоиз пахта ҳосили териб олиш йўлга қўйилди.
«Ҳар беш кунда теримчиларга ҳар килограмм терган пахтаси учун ўртача 1 600-2200 сўмдан, машинада терилган 1 тонна пахта хомашёси учун 1400 минг сўмдан хизмат ҳақи тўлаб борилди ва мавсумда 4 трлн 669 млрд сўмдан ортиқ терим пуллари», – дейилади хабарда.





