Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 22:10 · 17.01.2022

Ўзбекистонда ресторан очаётган Ҳабиб, сотилган «Малика» ва «Белдирсой оромгоҳи» ҳамда солиқлар имтиёзи бўйича изоҳ берган Artel — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ўзбекистонда ресторан очаётган Ҳабиб, сотилган «Малика» ва «Белдирсой оромгоҳи» ҳамда солиқлар имтиёзи бўйича изоҳ берган Artel — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 17 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ўзбекистонда ресторан очаётган Ҳабиб

Россиялик аралаш яккакураш курашчиси Хабиб Нурмагомедов билан ҳамкорликда «М-ит групп франчайзинг» компанияси M-eat by Khabib фаст-фуд ресторанлар тармоғини яратишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, тармоқнинг биринчи корхонаси аллақачон «Москва-сити» бизнес марказидаги «Пойтахтлар шаҳри»да очилган. Май ойининг охирига қадар компания Москвада яна 14 та шохобчани ишга туширишни режалаштирмоқда. Унинг вакили аниқ манзилларни айтмаган, лекин битта муассаса очилишига сармоя киритиш 2–3 миллион рубльни ташкил этишига аниқлик киритган.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати, Москва шаҳрида аллақачон очилган ресторанни ҳисобга олмаганда, биринчи босқичда 28–42 миллион рубльни (360–550 минг доллар) ташкил қилади.

Шунингдек, «М-ит групп франчайзинг» ресторан тармоғини ривожлантириш бўйича катта режаларга эга. У 2023 йил охиригача бешта давлатда, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида 150 та савдо нуқталарини очишни кутмоқда. Компания ушбу мамлакатларда франчайзларни қидирмоқда.

Сотилган «Малика» ва «Белдирсой оромгоҳи»

«Малика» бозори ва «Белдирсой оромгоҳи»даги давлат улуши сотилди.

Тегишли хусусийлаштириш дастурига кўра, No’kis vinozavodi устав капиталидаги 51,0 фоиз улушни хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси мазкур жамият устав капиталидаги акция пакетини Qarataw sawda bazasi’га 17,5 миллиард сўм харид қиймати ҳамда 3,4 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан сотилгани тўғрисида баёнот берган.

Шунингдек, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланган.

Қайд этилишича, «Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда Quadro IH DMCC (БАА) компанияси 164,0 милилард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 миллион доллардан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан сотилган.

Шунингдек, «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда Premium Prime Service МЧЖ 125,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилган.

Бундан ташқари, «Белдерсой оромгоҳи» дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда Ulkan Mulk МЧЖ 107,0 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 августдаги фармони талабларига кўра, «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар Дирекция билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Солиқлар имтиёзи бўйича изоҳ берган Artel

Artel компаниясига йирик солиқ имтиёзлари берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Artel компанияси ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган маълумотларга нисбатан баёнот берди.

Маълум қилинишича, Artel компанияси таркибига кирувчи корхоналарда ҳозирги кунда 10 мингдан зиёд ишчи-ходимлар фаолият юритади. Уларнинг 2021 йил учун йиллик даромади 386 миллиарддан ошган.

Хабарга кўра, 2020 йил учун компания тўлаган солиқ ва мажбурий тўловлар давлат бюджетига тушган жами солиқ тушумларининг 0,6 фоизини ташкил этган (103,6 триллион сўмдан 0,63 триллион сўмгача). 2021 йилда давлат ва маҳаллий буджетга 699 млрд сўмдан ортиқ солиқ ва божхона тўловлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, компания 2020 йилда 80 миллион АҚШ доллари ва 2021 йилда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширган.

Шунингдек, 2022 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар натижасида компания учун мол-мулк солиқ ҳисоблаш базаси 2,1 баробарга ортган.

«Электротехника соҳасини ривожлантириш учун Oʻzeltexsanoat таркибига кирувчи ва электротехника саноатининг барча ишлаб чиқарувчилари муайян солиқ имтиёзларига эга. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги қарорида кўрсатилган имтиёзлардан Artel компанияси Oʻzeltexsanoat таркибига кирувчи 100 дан ортиқ корхоналар билан тенг ҳуқуқда фойдаланади. Яъни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида Artel компанияси учун махсус ёки алоҳида тартибда имтиёзлар берилмаган», дейилади хабарда.

Жадвал: Artel

Ўзбекистондан БААга киришда ўрнатилган янги қоидалар

Uzbekistan Airways 2022 йил 17 январдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикасидан БААга бораётганлар учун янги қоидалар ўрнатилганини маълум қилди.

Жумладан, йўловчилар парвоздан камида 48 соат олдин, COVID-19’га қарши ПЗР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак. Шунингдек, йўловчилар Дубай/Шаржа аэропортларига келиши билан ПЗР-тестини топшириши керак бўлади.

Бундан ташқари, тест натижасини олгунига қадар йўловчилар изоляцияда бўлиши талаб этилади.

Биржада сотиладиган UzAuto Motors акциялари

Ўзбекистонда бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади, улар орасида UzAuto Motors ҳам бор.

Маълум қилинишича, «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Фото: Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади. Шунингдек, норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Бундан ташқари, резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Ёпилган ўзбек-қозоқ чегараси

Ўзбекистон Қозоғистон билан қуруқлиқдаги чегарасини ёпди.

Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилди.

Қозоғистон ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши билан боғлиқ чекловлар қуйидаги шахсларга татбиқ этилмайди:

  • ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
  • халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар, расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
  • Қозоғистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон объектлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Қозоғистон объектларига хизмат кўрсатувчи ходимлар;
  • ушбу давлатларда инвестиция лойиҳаси доирасида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари.
  • Ўзбекистонда доимий яшовчи Қозоғистон фуқаролари, шунингдек, Қозоғистонда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари;

Шунингдек, мазкур давлатларда таълим оладиган томонларнинг фуқаролари, оғир касал бўлган яқин қариндошларини кўриш ёки яқин қариндошларининг дафн маросимида қатнашиш зарурати туфайли тиббий мақсадда кирувчи (кетаётган) томонларнинг фуқаролари ҳамда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб боришда Қозоғистон ҳудудида ва Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳлик қилаётган томонлар фуқароларига ҳам чекловлар таъсир қилмайди.

Бойлиги 2 баравар ошган дунё миллиардерлари

Дунёнинг энг бадавлат ўн одами пандемия даврида ўз бойлигини икки баравар оширди.

Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси дунёда ижтимоий тенгсизлик муаммосини янада кучайтирган. 2020 йилнинг мартидан 2021 йилнинг ноябригача бўлган даврда дунёдаги энг бадавлат 10 нафар одам ўз бойлигини икки баравар оширган.

Пандемиянинг дастлабки икки йилида уларнинг бойлиги 700 миллиард доллардан 1,5 триллион долларга кўтарилган. Бу секундига 15 минг доллар ёки кунига 1,3 миллиард долларга бойиш дегани.

Oxfam хайрия ассоциацияси ҳисоботига кўра, дунёдаги барча миллиардерлар биргаликда ушбу даврда ўз бойликларини пандемиядан олдинги 14 йилга қараганда кўпроқ оширган.

«Агар бу ўн киши эртага ўз бойлигининг 99,999 фоизини йўқотса, улар ҳали ҳам бу сайёрадаги барча одамларнинг 99 фоизидан бойроқ бўлишади», — деган Oxfam халқаро ташкилоти бош директори Габриэла Бухер.

Маълумотларга кўра, дунёдаги энг бой 10 нафар киши қуйидагилардир: Илон Маск, Жефф Безос, Бернард Арно ва унинг оиласи, Билл Гейц, Ларри Эллисон, Ларри Пейж, Сергей Брин, Марк Цукерберг, Стив Балмер ва Уоррен Баффет.

Уларнинг умумий бойлиги 1,5 миллиард долларга кўтарилган бўлса-да, улар ўртасида жиддий фарқ бор. Жумладан, Маскнинг бойлиги 1000 фоиздан кўпроққа, Гейцнинг бойлиги эса шунчаки 30 фоизга ўсган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди