Ўзбекистонда солиқ органлари қўллайдиган молиявий санкциялар бекор қилинади
Автомобиль сотиб олганлик ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин.

Жорий ҳафта бошида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида «Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, ушбу қонунга асосан, солиқ қонунчилигига тадбиркорлар ва фуқаролар манфаатига хизмат қилувчи бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Жумладан:
- Давлат раҳбарининг ПФ-6307-сонли фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкцияларни бекор қилиш (Параллел равишда, Вазирлар Маҳкамаси қарорига киритилаётган ўзгартиришларга орқали солиқ органлари томонидан камерал солиқ текшируви бўйича молиявий санкция қўллаш амалиёти ҳам тугатилмоқда);
- жисмоний шахсларга солиқ органлари томонидан хизмат кўрсатишнинг экстерриториал тамойилини жорий этиш;
- уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларни солиқдан озод этиш;
- фойда солиғи солинадиган солиқ базадан чегириб юбориладиган амортизация нормалари ва инвестициявий чегирма миқдорларини ўртача 2 баробарга ошириш;
- хўжалик субъектларига фойда солиғи бўйича аввалги йилда кўрилган зарарларни жорий йил фойдасидан тўлиқ 100 фоиз чегириш имкониятини бериш (амалда 60 фоиздан ошмаслиги лозим);
- юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтириш;
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобилларни сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик учун йиғимни бекор қилиш;
- камерал текширувини белгилашда инсон омилини истисно қилиш мақсадида солиқ тўловчи топширган ҳисоботлар таҳлилини автоматлаштирилган тизим ёрдамида (инсон омилисиз) ўтказишни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.
Аввалроқ ДСҚ ижарада яшовчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинди.

Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг бойлиги январь ойида 1,26 млрд долларга ортди
Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Ўзбекистон коррупция билан боғлиқ халқаро индексдаги рейтингини яхшилади
Олмос гигантининг меросхўри, Adidas шериги: Forbes Африканинг энг бой одамларини эълон қилди
Таҳлил

Ўзбекистонда 2022 йили аҳолига 14,4 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин
Депозитлар ўрнига қорамол, олтин ва машина: ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини қандай сақлайди?
Ўзбекистонга 2022 йили яшаш мақсадида 2,3 минг киши кўчиб келди