Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бу ҳақда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.
Қайд этилишича, ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади.
Спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, мураббийлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади.
Жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;
Вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.