Ўзбекистонда таълим кредити олганларга айрим солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистонда таълим кредити олган шахсларга айрим солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳужжат билан олий ва профессионал таълим муассаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзларини қўллаш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Аввалроқ Сардоба фожиасида зарар кўрган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳақида хабар берилганди.